RU

Последние новости

07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  0 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  148 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14

Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи Новости

Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи

Қатар-2022 илк хет-триги муаллифи, плэй-оффда учта гол урган Пеледан кейинги иккинчи энг ёш футболчи.


"Португалия терма жамоаси асосий таркибидаги биринчи расмий ўйинида хет-трик қайд этган Гонсалу Рамуш билан сал яқинроқ танишамиз. 

У 2001 йилда Португалиянинг Ольян шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Орқароққа қайтиб ҳам ўйнай олади. Бўйи – 185 см. Профессионал фаолиятини "Бенфика"да бошлаб, ҳозиргача шу клубда ўйнамоқда. 

Португалиянинг U-17, U-19, U-21, U-23 терма жамоаларида ўйнаган ва голлар уриб келган. Миллий жамоада дебют қилганига бир ой ҳам бўлмади. Асосий таркибда биринчи марта тушди. Ҳозирги статистикаси – 4 ўйин, 4 гол. 

"Бенфика" таркибида Чемпионлар Лигасида гол уриб келмоқда. "Энфилд"да Ливерпуль дарвозасини ҳам ишғол қилган. Фақат Клопп унга эмас, Нуньесга қизиқиб қолган. Лиссабонда Клопп адашиб бошқа ҳужумчини танлаб қўйди, деб ҳазиллашишади. 

Шу кунгача Рамушни "Вулверхэмптон", "Ньюкасл", "Эвертон" каби клублар таклиф қилган. Лекин катта суммага эмас. "Бенфика" эса унинг баҳосини юқори қилиб белгилаган. Кечаги ўйиндан кейин топ-клублар ўша нархдан ҳам каттасини таклиф қилиши кутилмоқда", – дейилади таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевнинг Telegram'даги саҳифасида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика