RU

Последние новости

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  6 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

⚡️ Рамос – XXI асрда энг кўп гол урган ҳимоячи. Мурод Ҳолмуҳамедов Годин ва Геррейро билан бир хил натижа қайд этган Новости

⚡️ Рамос – XXI асрда энг кўп гол урган ҳимоячи. Мурод Ҳолмуҳамедов Годин ва Геррейро билан бир хил натижа қайд этган

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 21 асрда энг кўп гол урган ҳимоячилар рўйхатини тақдим этди.

Унда 130 та гол билан ПСЖ аъзоси Серхио Рамос етакчи сифатида кўрсатилган.

Рейтингни тузишда ҳимоячиларнинг миллий лига (NL), кубок (NC), клублар ўртасидаги халқаро мусобақалар (ICC) ҳамда терма жамоадаги (NT) натижалари инобатга олинди. 

Рамосдан кейинги ўринда 2019 йил бутсасини михга илган япониялик Тулио Танака (104) жой олди. Кейинги футболчиларда 93 тадан гол бор – Абдураҳмон Хашуд (Жазоир) ва Кейлор Сото (Коста-Рика).

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячилар орасида Мурод Холмуҳамедов топ-62'дан ўрин олди. Ҳозирда клубсиз бўлган футболчи 51 та тўп киритган ва бу борада Диего Годин (Уругвай), Хуан (Бразилия), Рафаэл Геррейро (Португалия) билан бир хил натижа қайд этиб турибди.

32 ёшли Холмуҳамедов 44 та голини миллий чемпионатда, 5 та голини кубокда, битта голини ОЧЛ саралашида (“Бунёдкор” таркибида) ва яна биттасини Ўзбекистон МТЖ (Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини)да урган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика