Рамос: “Машаққатли меҳнат доим мукофотланади”
17 июл 2020 09:52
Новости
Рамос: “Машаққатли меҳнат доим мукофотланади”
“Машаққатли меҳнат доим мукофотланади. Кетма-кет 10 та ўйинни ютиш ҳам ўта қадрли. Мавсум оддий кечмади. Биз барча ўйинларни ютишимиз керак эди, аммо ҳаммаси ҳам фақат бизга боғлиқ эмасди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бундай баҳсларда ғалаба қозониш осон кечмайди. “Реал”дан энди чемпионликнинг 34 та соврини бор, менда эса улар 5 тага етд. Жуда ҳам бахтлиман. Зидан — муваффақиятимиз асоси ва кемамиз сардори. У жуда кўп нарсани ўзгартирди ва футболчиларга ишонди. Ҳамма ҳам футболчиларига ишонавермайди. Бутун жамоа унга ишонади. Бизнинг ҳамжиҳатлигимиз ноёб ва у узоқ вақт давом этаверсин. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсак, президент (Перес) нимани хоҳламасин, мен фаолиятимни Мадридда якунлашни хоҳлайман. Бу борада менда ёки президентда қандайдир муаммо чиқади деб ўйламайман”, — дейди Рамос.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии