Рамос: "ЖЧ-2026да ҳам ўйнай оламан"
13 мар 2021 00:50
Новости
Рамос: "ЖЧ-2026да ҳам ўйнай оламан"
"Реал" сардори Серхио Рамос фаолиятини яқин вақтлар ичида якунлашни истамаётганлигини айтди.
"Ўзимни кучли ҳис қиляпман. 34 ёшга кириб, ўзимни 28 ёшдагидек ҳис қиляпман. 28 ёшли футболчилар ўзини шундай ҳис қилишади. Агарда футболни якунласам ҳам, бу жисмоний эмас, балки рухий ҳолатимга боғлиқ бўлади.
2026 йилги мундиалда ҳам иштирок эта оламан. Ўшанда мен олти мундиалда ўйнаган ягона футболчига айланаман. Бу гапларимни айни дамдаги ҳолатимга қараб айтяпман. 35 ёшдан ошган футболчилар ўзини мен каби тетик ҳис қила олишмайди", - деди Рамос.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии