Рамос жаҳон рекордини янгилаши мумкин
11 окт 2020 02:34
Новости
Рамос жаҳон рекордини янгилаши мумкин
Хабарингиз бор, Миллатлар Лигаси 3-турида Испания ўз майдонида Швейцарияни мағлуб қилди.
Мазкур баҳс Серхио Рамос учун "қизил фурия" сафидаги 174-си бўлди. Шу тариқа Мадриднинг "Реал" клуби сардори миллий жамоа учун ўтказилган ўйинлар сони бўйича иорданиялик Амир Шафини (173) ортда қолдириб, жаҳон миқёсида 8-ўринга кўтарилиб олди.
Бу борада европалик футболчилар орасида фақатгина Жанлуижи Буффон (176) Рамосдан яхшироқ натижа қайд этиб турибди.

Бу кўрсаткич бўйича мисрлик Аҳмед Ҳассан етакчи ҳисобланади. У 1995-2012 йилларда Миср терма жамоаси учун 184 та ўйин ўтказган. Рамос Ҳассаннинг кўрсаткичини такрорлаши учун Испаниянинг бош жамоаси таркиида яна 10 та учрашувда ҳаракатланса кифоя.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии