RU

Последние новости

17:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  0 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  2 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  6 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  7 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  5 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2

Рамон Кальдерон: «Ҳозир «Реал»нинг идеал даври» Новости

Рамон Кальдерон: «Ҳозир «Реал»нинг идеал даври»

«Реал»нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон таниқли журналист Грэм Хантерга ин­тервью берди. қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.


— «Реал»ни нима учун севиб қолгансиз?


— Менимча, ҳар бир болакай футбол билан танишаётганда чиройли ва муваффақиятли ўйнайдиган жамоаларга мухлислик қилади. Менинг вақтимда «Реал» ҳам шундай жамоа бўлган.

Мен туғилган шаҳар жамоаси Испаниянинг учинчи дивизионида ўйнарди. «Реал» эса жаҳонга машҳур бўлиб улгурганди. Испаниядаги фуқаролар урушидан сўнг мамлакатда тартибсизликлар авжига чиққан, иқтисодиёт ўсишдан тўхтаб қолган, ижтимоий муаммолар етарли эди. Шунга қарамай, «Реал» қаторасига беш марта Чемпионлар Кубогида зафар қучган. Ўшанда мадридликлар иқтисодиёти ривожланган Англия, Франция, Германия ва Италия клубларини доғда қолдиришарди. Бир сўз билан айтганда, «Реал»нинг шонли тарихи айнан шу тариқа бошланганди.

Таниқли футболчилар Испанияга кела бошлашди. Олдинлари бундай бўлмасди. Ди Стефано, Хенто, Пушкашлар Ла лигада ўйнашди. Ҳозиргача кўпчилик Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубига қарши кечган ўйин(7:3)ни эслайди. Мазкур баҳсда Ди Стефано ва Пушкашлар тўп киритишганди.

Бу жамоа қандайдир компания ёки олигархга қарашли эмас. 93 киши клуб хўжайини ҳисобланишади. Шундан 70 фоизи, жумладан, мен ҳам мадридлик эмасмиз.

Айрим футболчилар «Реал»га келганларидан сўнг жамоа ёмон ўйнаганда «Бернабеу»нинг реакциясига тушуна олишмайди. Эсимда, Манчестерга борганмиз ва 3:0 ҳисобида зафар қучганмиз. Ўшанда бразилиялик Роналдо барча голларга муаллифлик қилганди. Ушбу ўйинда манчестерлик мухлислар жамоаларини охиригача қўллаб туришган. Бу ҳолатни кўриб ҳайрон қолгандим. Агар шу вазият «Бернабеу»да бўлганида, стадионимиз дарҳол бўшаб қоларди. Биз шуниси билан фарқланамиз. Бу ерда одамлар стадионга яхши ўйнаб, ғалаба қозонадиган жамоани кўриш учун келишади. Шунинг учун ҳаттоки, Зидан ва Роналдога ҳуштакбозлик қилишган вақтлар бўлган. Бу йил Криштиану Роналдуга нисбатан ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ваҳоланки бу йигит бир мавсумда 60тагача гол уради.

Фанатларга Чемпионлар Лигасидаги еттинчи кубокни ютишимиз учун 32 йил кетганини айтгим келади. Ўзингизга маълум, клуб Европа майдонларида шу муддат оралиғини «қуруқ» ўтказган. Лекин афсона ҳеч қаерга йўқолмаганди. Мухлислар жамоа худди ҳар йили нимадир ютгандек тасаввур уйғотишган.

Хайриятки, сўнгги йилларда ишлар юришиб кетди. Клубимизнинг асосий мақсади - бутун жаҳонни ҳайрон қолдириш. Чунки бизга йирик компаниялар пул ажратишмайди. Ўз вақтида омадимиз ҳам келди. Деярли инқироз ёқасига бориб қолгандик. Бу ҳақда кўпчилик билмаса керак. Мазкур воқеа 1999 йили рўй берган. Шундан сўнг машғулотлар комплексини сотишга мажбур бўлдик. қарзларимиздан қутулдик ва футбол тарихидаги янги моделга асос солдик. Яна афсонага айланишни истагандик. Шу тариқа машҳур футболчиларни сотиб олдик ва улар орқали пул ишлашни бошладик.Айни пайт даромадимизнинг учдан бир қисми чипталар сотувидан тушади. Яна бир қисмини телетрансляциялардан, учинчи қисмини эса ҳомийлик шартномаларидан оламиз. Даромаднинг 47 фоизи футболчиларнинг маоши учун сарфланади.

— Бу жуда оз-ку.


— Жуда. Европанинг кўплаб йирик клублари маошлар учун даромаднинг деярли 70 фоизини сарфлашади. Бизда эса атиги 47 фоиз. Бунинг ичига баскетбол жамоа­си маоши ҳам киради. Улар ўтган йили Европада баскетбол бўйича Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишди. Бир сўз билан айтганда, ҳозир «Реал» ўзининг идеал даврини ўтказмоқда.

— Сантьяго Бернабеудан ёш бўлганларнинг аксарияти учун бу ном фақатгина стадионни англатади. Шу инсон ҳақида гапириб беринг.


— Бернабеу шу жамоада ўйнади, мураббийлик қилди, директор ва президент бўлди. Узоқни кўра оларди. Бошқа бундай инсон учрамади. Фуқаролар урушидан сўнг иқтисодиёт деярли чўкиб қолганди. Лекин Сантьяго яхши футболчилар кераклигини биларди. Айнан у хорижлик футболчиларни жалб қилишни бошлаган. Айнан у L~Equipe билан бирга Чемпионлар Кубогига асос солган. Шунингдек, «Реал»га каттароқ стадион кераклигини ҳис қилган. Ўша пайтлари янги арена қуриш анча қийин эди. Одамлар нима учун бу ишларни қилаётганини тушунишмаган.

— Фуқаролар уруши даврида «Реал» кўп зарар кўрганми?


— Албатта.

— Ўша пайтларда «Атлетик» (Бильбао), «Барселона» ва «Атлетико»лар кучлироқ бўлишган. Бернабеу келгунга қадар ҳам мадридликлар етакчилардан ҳисобланишарди. Аммо унинг даврида жамоа деярли ҳеч нима ютмаган.


— Тўғри. Ла лигада чемпионликни нишонлашимиз учун 17 йил керак бўлган. Айнан ўшанда Чемпионлар Кубогида қаторасига беш марта зафар қучганмиз. Бошқа европаликлар олдида Испания қандай бўлганини тасаввур қила оласизми? Бизда ҳеч кимга ёқмайдиган диктатура ҳукмрон эди. Шунга қарамай, Европа майдонларида зафар қучардик. Бернабеу ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади. У клубни худди ўз оиласидек бошқарарди. Ўшанда Альфредо Ди Стефано «Реал»га ўтган ва жамоа­нинг афсонасига айланган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика