Ракитич: "Кийиниш хонасида ҳеч қачон бунча кўп одам йиғлаганини кўрмаганман"
26 июн 2016 05:45
Новости
Ракитич: "Кийиниш хонасида ҳеч қачон бунча кўп одам йиғлаганини кўрмаганман"
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Португалияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Афсуски жамоамиз уйга қайтмоқда. Бу спорт ва қўлимиздан келадиган ягона нарса Португалия терма жамоасини табриклаш. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш - мағлуб бўлишнинг энг ёмон услуби. Керакли сўзларни топиш қийин, спорт ҳар доим ҳам адолатли эмас.
Хорватия терма жамоаси Европада энг яхшилардан бири эканлигини исботлади. Кийиниш хонасида ҳеч қачон бунча кўп одам йиғлаганини кўрмаганман. Қўллаганингиз учун раҳмат. Қўлимиздан келган барча ишни бажардик" - дейди Ракитич.
Комментарии