RU

Последние новости

18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  10 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  13 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  6 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12

Райан Гиггз: "Роналду бошқа сайёрадан" (интервью+фото) Новости

Райан Гиггз: "Роналду бошқа сайёрадан" (интервью+фото)

“Манчестер Юнайтед” сафида 963 ўйинда майдонга тушиб, 168 гол муаллифига айланган Гиггз “United We Stand” журналига интервью берди.

Гарри Невилл саволи: Ўйин вақтида ён дафтарчангизга нималарни ёзасиз?
(кулади) Турли ҳил эслатмаларни. Ўйиндаги вазиятларни, биринчи бўлимда бўлиб ўтган вазиятларни ёзиб қўяман. Танаффусда бор-йўғи 10 дақиқа бўлади. Шу сабабли, мен 6 та муҳим вазиятни футболчиларга етказиб ўтаман. Бош мураббий бўлганимда эса ёрдамчиларим Скоулз, Батти ва Невга ҳар ҳил вазиятларни ёзиб боришни тайинлардим. Ҳозир бош мураббий эмасман, аммо баъзида Луига ҳам гапириб тураман. Гарига айтиб қўйинг, Англия терма жамоаси ўйини вақтида унга қўлёзмаларимни бериб тураман. 



Агар “Манчестер Сити” клуби сизга қарашли бўлган “Жорж” ресторанида чемпионликни нишонлаш ва бунинг эвазига 10 миллион фунт тўлашни таклиф қилсалар рози бўлармидингиз?
Бунга мен рози бўлсам ҳам шеригим рози бўлмайди. Чунки у МЮнинг содиқ мухлисларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли менинг жавобим – йўқ.

Фаолиятингиздаги энг муҳим қарорлардан бири қайси?
Балки, терма жамоадаги фаолиятимни якунлаганимдир. Юкламалар, машғулотлар кўпайиб кетди ва мен клубдаги фаолиятимга эътибор қаратиш учун бундай қарорга келдим.

Бир марта “Траффорд Центр”да (“Олд Траффорд”даги секторлардан бири) Рикардони учратиб қолганман. Сиз у ерда учратган энг машҳур шахс ким?
Мен ТЦга кам кираман. У ерда икки маротаба Батти билан бирга тушлик қилганмиз. Шу сабабли уни айтишим мумкин.


Кийиниш хонасидаги 20 йил олдинги ва ҳозирги муҳит ҳақида...

“Юнайтед”да доимо юқори жамоавий рух ҳукмронлик қилган. Бу ҳозиргача сақланиб қолган. Барча бир-бири билан ҳазиллашиб кулади. Патрис Эвра асосий ҳазилкашлардан бири эди. Яна бир ўзгариш – кийиниш хонасининг ҳажми ўзгарганлигидир.

1000 та ўйинлик довонни босиб ўтиш ҳақида орзу қилганмисиз?

Шундоқ ҳам бундай бўлганку! Ёки сиз фақат “Юнайтед” сафидагисини айтяпсизми? Агар ўртоқлик ўйинларини ҳам қўшиб ҳисобласак клуб сафида 1000 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушганман. Аммо мен ўйинларни санаб бормайман. Эсимда, МЮ мухлисларидан бири Рон Вуд менга сэр Боббининг рекордини такрорлашга яқин эканлигим ҳақида айтиб ўтганди.

Фаолиятни якунлаш ҳақида қачон қарор қабул қилдингиз?
Мен икки ҳафта клубни бошқарганман. Бу орада футбол ўйнашни соғиниб қолдим. Кейин машғулотларни бошлаб юбордим. Аммо футбол ўйнашни истамай қолдим. 



Ушбу мавсумда ҳам майдонга қайтиш истаги туғилдими?
Ҳа, озгина. Айниқса “Бернли”га қарши ўйинда.

Сизнинг энг яхши ва севимли голингиз? (“Арсенал”га Кубок ўйинидаги голни ҳисобга олмасак)
1992 йил сафарда “КПР” дарвозасига киритган голим. Севимли голим? “Уиган”га. Ўшанда 2008 йилдаги чемпионликни расмийлаштиргандик.

Кимга қарши ўйнаш қийин – Хавьер Занеттими ёки Гари Келли?
Занетти.

Италия ёки Испанияда тўп тепмаганингизга афсусланмайсизми?
Йўқ.

2003 йилда “Юнайтед” мухлислари томонидан танқид остида қолганингиздан сўнг жамоани тарк этиш истаги туғилмаганми?
Йўқ. Бу футболнинг бир қисми. Тўғри, қийин пайтлар эди. “Арсенал”га гол ура олмадим ва ёмон ўйин кўрсатдим. Танқидлардан қўрқмайман. Умуман айтадиган бўлсак, ўша йили 15 ёки 16 та гол урганман. Қизим туғилган. Шу сабабли ўша мавсумни ажойиб деб айта оламан.




Бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бориш сизга ёқадими?
Ҳа. Кўп меҳнат қилишга тўғри келмоқда. Мавсумолди тайёргарликлар ҳам қийин бўлди. Футболчилик давримда бундай эмасди. Футболчи бўлсанг бўш вақтинг кўп бўлади. Мураббий эса доимо режалар тузади, ўйинчиларининг ҳаракатларини баҳолайди, бошқа мураббийлар билан турли жараёнларни муҳокама қилади. Менга янги ишим ёқмоқда. Доимо нимадир ўрганмоқдаман.

Машғулотлар вақтида жамоага қўшилиб турасизми?
Агар кимдир жароҳат олса ёки футболчилар етишмаганда. Бу мавсумда 3-4 маротаба шундай ҳолат юз берди. 


Барибир футбол ўйнашга тўғри келяптими?
Ҳа! Мен иккита ўйинда энг яхши футболчи бўлдим. Лекин, эртасига бетоб бўлиб қолдим. 


Машғулотлар вақтида ким энг яхши футболчини танлайди?
Мен. Агар улар мени энг яхши деб топишмаса нима қилишим керак? Шу сабабли ўзимни-ўзим тақдирлашим керак эди (кулади).

Аднан Янузайни МЮда 11-рақамга лойиқ деб ҳисоблайсизми?
Жамоамизда доимо мухлислар ёқимтойига айлана оладиган ярим ҳимоячилар тўп тепишган. Аднан мана шундай футболчилардан бири. Менга у билан бирга ўйнаш ёқарди. Энди эса унинг ҳаракатларини кузатишга ишқибозман. У юқори савиядаги, ғалабаларга чанқоқ футболчи.

Қачондир, қайсидир футболчига қараб шу ҳақида ўйлаганмисиз: “Ҳа, менинг техникам яхши, лекин унинг ҳаракатларини таърифлашга тил ожиз”?
Осон савол. Роналду. У бошқа сайёрадан.

Ўтган мавсум учун кимнидир айблаш мумкинми?
Албатта. Барчани. Биз ғалаба қозонсак биргаликда нишонлаймиз. Шунингдек, жамоавий муаммоларда ҳам биргаликда қайғурамиз.

Энг эсда қоларли муҳит ҳукмронлик қилган ўйинни ўйинни айтиб ўтинг...
Улар жуда кўп. Аммо ўзим иштирок этмаган ўйинимни айтадиган бўлсам: 2007/08 йилги ЕЧЛ ярим финалида “Барселона” устидан қозонилган ғалаб. Ўзим ўйнаган ўйинни айтсам... “Манчестер Сити”га қарши 4:3 ғалабаси билан якунланган ўйин. Мана шу иккиси. “Барселона” ва “Сити” устидан қозонилган ғалабалар.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика