RU

Последние новости

16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  13 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3

Раҳматулло Бердимуродов: «5 йил аввал терма жамоадан чақиришларини кутгандим» Новости

Раҳматулло Бердимуродов: «5 йил аввал терма жамоадан чақиришларини кутгандим»

«Навбаҳор» чап қанот ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов «Металлург»га қарши жорий мавсум иккинчи тур доирасидаги беллашувдаёқ жиддий жарохатланиб, биринчи давра охиригача сафдан чиқди.
Яқинда футболчидан гипс ечилгани маълум бўлди. Шу боисдан Бердимуродовни тикланиш жараёни қай тарзда кечаётгани ва бошқа саволлар билан суҳбатга тортдик. 

- Қўлингиздан гипс олингани ва машғулотларга қайтганингизни эшитдик. Сизни қачон майдонда кўришимиз мумкин?
- Айни пайт даволаниш жараёни давом этмоқда. Елкамга операция қилинганида сим қўйилган. Бир ойдан сўнг ушбу симни шифокорлар олиб ташлашади. Шундагина жамоа билан машғулотларга қайтаман. Уйда ҳозирча югуриб турибман. Ҳеч қандай оғриқларни сезмаяпман.

- Шифохонага йўл олаётганда нималарни ўйладингиз?
- Шикастланганим жуда алам қилди. Шифохонага етиб борганимда «Навбаҳор» иккинчи голни ўтказиб юборгани ва ўйин дуранг билан якун топганини эшитиб кайфиятим янада тушиб кетди. Жамоам 10 киши бўлиб қолгани ва ўзим жисмоний холатимни тиклашим учун барчасини яна бошидан бошлашим кераклигини ўйлаб хафа бўлдим.

- Фаолиятингиздаги энг оғир жарохат қайси бўлган?
- Ёшлигимда ҳам кўп шикастланганман. Мисол учун «Шўртан»да ўйнаган кезларим ҳам қўлим синган. Аммо, охирги олган жарохатим операциягача етиб борди. Шу пайтга қадар бунчалик жиддий ҳамда оғир шикаст олмагандим. Футболчи соғайгач барибир ўзгариб қолади. Бироз қўрқиб ҳаракатланади.

- Ҳозирча Илҳом Бойдедаев ўрнингизда ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатларини кузатдингизми?
- «Навбаҳор»нинг «Бунёдкор» билан кечган учрашувини телевизор орқали кўрдим. Илҳом ёмон ўйнамаяпти, лекин барибир айтиш лозимки, Бойдедаевнинг ҳаракатларини кўриб, унинг ярим ҳимоячи эканлиги сезилиб қолди. Бахтиёр ака менга ишониб мавсум аввалида ўрнимга бошқа ўйинчи олмаганди. Бошқа нуқталарда икки-учтадан ўйинчи бўлса, менинг позициямга ҳеч кимни жалб этилмаган. Жарохатим бўлмаганида ҳозир ўзим ўйнаган бўлардим… Бахтиёр акани ҳам қийин ахволга солиб қўйдим. Энди мураббий ярим ҳимоячи бўлса ҳам қанотга ўйинчи қўйишга мажбур. Ашурматов билан суҳбатлашиб турибмиз. Ҳар сафар мураббий кўнглимни кўтариб, энг аввало соғлиқни ўйлаш кераклигини уқтириб турибди.

- Биринчи давра якунланиш арафасида. «Бухоро» йил якунига кўра Олий лигада сақланиб қола оладими?
- Бу клуб раҳбарларига боғлиқ. Бухорликлар олий лигада сақланиб қолишлари қийин масала. 2012 йил Самарқанднинг «Динамо» клубини 7 очко билан қийналиб чемпионатда сақлаб қолгандик. «Бухоро» ҳисобида эса ҳозир бор йўғи икки очко бор. Улар иккинчи даврага кучли ўйинчиларни таклиф этишлари керак. Менимча улар олий лигадан тушиб кетишади.

- Чемпионлик пойгасида «Пахтакор»га ета оладиган клуб борми?
- «Пахтакор»га чемпионлик пойгасида «Локомотив»гина рақобат кўрсатишга қодир. «Бунёдкор»нинг кучи етмаяпти. «Насаф» ўйин бўйича «Локомотив» ва «Пахтакор» билан тенг деб ҳисоблайман.  

- Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши учрашувида сизнинг амплуангизда Виталий Денисов тўп сурди. Аммо «Локомотив» вакили ўрнига Фаррух Сайфиев майдонга тушгач «Насаф» ўйинчиси «Локомотив» ўйинчиси сингари таассурот қолдирмади. Бунга фикрингиз қандай?
- "Насаф"да Фаррух билан бирга ўйнаганман. У худди ўз укамдек бўлиб қолган. Сайфиев аслини олганда қанот ҳимоячиси эмас, у ярим ҳимояда ўйнайди. Менимча Сайфиев, Денисовга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди. Беллашувни ўйингоҳдан бевосита томоша қилдим. Фаррух ҳужумларга ҳам қўшилиб турди. «Насаф» футболчиси менда яхшироқ тассурот қолдирди.

- Футболчилик фаолиятингизни бошидан қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаганмисиз?
- Ха. Барча фаолиятимдаги клубларда фақатгина чап қанот ҳимоячиси ўрнида ўйнаганман. Лекин, бир вақтлар «Навбаҳор»да марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашга тўғри келган.

- Амплуангизни алмаштиришни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
- Мавсум бошланишидан аввал «Бунёдкор»нинг қишки йиғинларида қатнашганимда Сергей Лушан мени ярим ҳимояда кўрмоқчилигин айтган эди. Лекин мен тезкор ўйинчи эмаслигим, бу чизиқда аввал ҳаракат қилмаганим боис бу позиция ноқулайликлар туғдиришини таъкидладим. Чунки ярим ҳимоячига тезлик керак.

- Фаолиятингизда тўп сурган жамоаларингиз орасида сир бўлмаса қайси жамоа машғулоти қизиқарлироқ кечган?
- Ҳар бир мутахассиснинг ўз услуби бўлади. Аммо, Рўзиқул Бердиевнинг машғулотлари кучлироқ, қизиқарлироқ ўтар эди. Ушбу мураббий машғулотлари рангбаранг бўлади. Бахтиёр Ашурматовнинг машғулот жараёни ҳам ўзига яраша қизиқ кечади.

- «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрича Ўзбекистон терма жамоасига унинг шогирдларидан ҳозирги пайтда фақатгина Азим Аҳмедов жалб этилишга муносиб экан. Бу борада фикрингиз қандай?
- Чиндан ҳам мураббий шундай деган бўлса, унда унинг фикрига қўшилмасдим. Ким терма жамоага муносиб ёки яроқли эмаслигини билмадим-у, лекин миллий жамоамизда Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Сервер Жепаровдан ташқари бирорта футболчини «Навбаҳор»даги йигитлардан кучли деб кўрсата олмайман. Албатта, жамоадошларим бемалол Ўзбекистон термасида ўйнаб кетишга қодир демоқчи эмасман. Бироқ, Бахтиёр аканинг фикрига қўшилмайман. Яна ким билади дейсиз… Мураббий футболчилар қобилиятини яхшироқ билади.

- Ўзингиз ҳам миллий жамоада ўйнашни ният қиласизми?
- 2010 йилда энг оптимал жисмоний холатга етганимда шундай ният бўлган. Ёдингизда бўлса, чемпионатнинг дастлабки турларида «Навбаҳор» хатто мусобақада пешқадамлик ҳам қилганди. Аммо, ўша пайт терма жамоани бошқариб келган Вадим Абрамов «лочинлар»нинг ҳеч бир аъзосини жалб этмаган. Дилшод Шарофиддинов ва яна бир нечта жамоадошларим ўшанда чақирувни жуда кутишган. Ўшанда «шунча ҳаракат қилса ҳам, барибир чақирмас экан» деган тушунча пайдо бўлган. Хафа эмасман, лекин ҳозир терма жамоага чақиришларига ишониш қийин.

- Жамоа машғулотларида ким барчадан кўра кўпроқ бу жараёнга жиддий ёндошади?
- Отабек Валижонов ва Шаҳбоз Эркинов. Дарвоқе, юқорида терма жамоага мос ўйинчилар тўғрисидаги саволингизга қўшимча тариқасида Эркиновни кўрсатиб ўтмоқчиман. Назаримда Шаҳбоз Ўзбекистон термасида бемалол ўйнаб кета олади.

- Учрашувлардан олдин Сизни рухлантирадиган одам борми?
- Ҳар бир ўйинга 3-4 кун аввал тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Ҳар куни қандай қилсак ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш мумкинлигини ўйлаймиз. Қуйи поғоналарга тушиб кетсак фикру-хаёлимиз юқори ўринларга кўтарилишда бўлади. Бахтиёр Ашурматов ўз шогирдлари билан алохида мулоқот қуради. Мураббий менга «футболчилик давримда сенда бор техникага эга эмасдим. Лекин, менда иштиёқ ва хоҳиш юқори бўлган, майдонда жон бериб ҳаракат қилардим. Шунинг учун терма жамоада ҳам ўйнаганман» деб айтади. Бахтиёр ака ўз шогирдларини кўнглини кўтариб, бизларга керакли маслахатларни аямайди.

- 5- рақамни танлашингизга нима сабаб бўлган?
- Маълум бир сабаб йўқ. Ёшлигимдан ушбу рақамни ёқтирардим. Барча ўйнаган жамоаларим орасида фақат «Навбаҳор»да бу рақам бўш бўлган холос. Мисол учун «Пахтакор»да 5 Асрор Алиқулов, «Насаф»да Ботир Қораевга тегишли бўлган.

- Фарзандларингизни келажакда қайси касб эгаси сифатида кўрмоқчисиз?
- Икки нафар ўғлим бор. Катта фарзандим икки ёшда, кенжам уч ойлик. Ҳозирдан уларни келгусида қайси касб эгаси бўлишини аниқ айта олмайман. Лекин, футболчи бўлмаса яхши бўларди, деб ўйлайман. Чунки, бу спорт тури қийинчиликларини яхши биламан. Аслида қаршилигим йўқ, бироқ футболчи бўлмагани мақсадга мувофиқ. Жарохатларни ўзим бошдан кечирганимдан сўнг буларни фарзандларимга раво кўрмайман. Ота-онам ҳам набираларини футболчи бўлмаслиги тарафдори.

- Ўтган мавсумда «Навбаҳор»нинг ўзагртирилмаган ягона ўйинчисига айланиб, ўйин ўтказиш бўйича биринчи ўринни забт этгансиз. Агарда майдондан бошқа ўйинчи ўрнига Сизни алмаштиришса, мураббийдан хафа бўлган пайтларингиз ҳам бўлганми?
- Бундай вазиятларда бош мураббийдан эмас ўзимдан хафа бўламан. Чунки, ёмон ҳаркат қилсангизгина мураббий сизни алшматириши мумкин. Бундай холатга тушиб қолмаслик учун тинимсиз мехнат қилиш талаб этилади.

- Футболдан ташқари қандай спорт турларига қизиқассиз?
- Катта теннис ва баскетбол ўйинларини томоша қилишни хуш кўраман.

- Ижтимоий тармоқлардан фойдаланасизми?
- Йўқ. Асосан «Навбаҳор» расмий сайти ҳамда championat.asia сайтларига ташриф буюриб тураман. 

- Жарохатни даволаш даврида бўш вақтларингиз табиийки кўпроқ бўлади. Бундан қандай фойдаланяпсиз?
- Асосан оила аъзоларим даврасида вақт ўтказиб турибман. Аввал бўш вақтларим кам бўлганлиги боис ҳозирда уйда кўп турсам ғалати бўляпти. Бу холатга ҳам кўникиб улгурдим.

Ж. Маҳмудов суҳбатлашди
"Аср футболи" газетаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика