RU

Последние новости

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Раҳимов: "Ўрунов тушуниши керак - у эркин ижодкор эмас" Новости

Раҳимов: "Ўрунов тушуниши керак - у эркин ижодкор эмас"

"Уфа" собиқ бош мураббийи Рашид Раҳимов февралда "Спартак" (Москва)дан Бошқирдистон клубига ижара асосида ўтган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

- Сиз Ўрунов ҳақида доим унинг майдонда жамоа учун эмас, ўзига керак ишларни амалга ошираётганини айтасиз. Ҳалиям шундайми?

- Ҳа, унда чиройли техника, тезлик бор ва у ҳар кимни бир-бирга вазиятда алдаб ўтиши мумкин. Биз унга буни жарима майдончаси яқинида қилиш кераклигини тушунтирдик. Аммо майдон марказида эмас, тўп йўқотилганда, тезкор қарши ҳужум амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўрунов рақибини алдаб ўтганда, тез-тез олдинга югурмайди, секинлашади, иккинчи ҳудуд бўйлаб финтлар қилишни бошлайди.

- Унга тушунтира олмаяпсизми?

- Нега? Йигит адекват, тушунадиган. Аммо яхши кўради! Ўрунов тушуниши керак: у эркин ижодкор эмас. "Уфа"дек клубларда эркин ижодкорлар бўлмайди!

- Уни қандай ўйнатмоқдасиз?

- Ўрунов мудофаада ўйнашга мажбур. Бунга кучи имкон беради. У "портловчи". Рақибни тезда беркитишга, жанг таклиф этишга ва тўпни олиб қўйишга қодир. Ҳужумнинг охирги қисмида эса кўпроқ самаралироқ бўлиши керак. У бўш ҳудудга кириб бораётганда ҳимоячини алдаб, дарвоза томон зарба бермоқда, ёки шериклари зарба бериши учун пас бермоқда.

- Ўрунов учун идеал позция?

- Схемага боғлиқ. Балки таянч зонаси, балки ҳужум ортида. Аммо! У ўзини жамоанинг манфаатларига боғлаши ва тактик жиҳатдан тўғри ўйнашни ўрганиши керак. Акс ҳолда вазиятни шунчаки кузатади ва ушбу ҳудудга ҳаракатланмайди. Агар Ўрунов мен айтган ишларни бажарса, у шу заҳоти янги даражага кўтарилади, - дейди Рашид Раҳимов.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика