Рафинья "Барселона" тарихига кирди
09 янв 20:33
Новости
Рафинья "Барселона" тарихига кирди
"Барселона" футболчиси Рафинья Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетик" дарвозасига икки бора йўл топди.
Каталония клубининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Рафинья клубнинг топ-50 тўпурарлари рўйхатига кирди.
Рафинья ўтган йилда барча турнирларда 57 ўйинда қатнашиб, 34 гол ва 26 ассист қайд этди. Вингер ЕЧЛда 13та гол уриб, турнир тўпурари ҳамда 8 ассист билан энг яхши ассистент бўлди. Каталония клуби билан у мамлакат кубоги, суперкубоги ва чемпионлигини қўлга киритди.
Рафинья "Барселона" таркибида умумий ҳисобда 160 баҳсда иштирок этиб, 63 бора рақиблари дарвозасига йўл топди. Шунингдек, 55 голга ҳаммуаллиф бўлди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии