RU

Последние новости

19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  1 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  7 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  17 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  13 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1

Рафаэль ван дер Варт: «Голландия термасига бироз вақт керак» Новости

Рафаэль ван дер Варт: «Голландия термасига бироз вақт керак»

Голландиялик ярим ҳимоячи Рафаэль ван дер Варт ЖЧ-2010даги иштирокини ҳамон ҳаяжон билан ёдга олади.

Албатта, якунда Йоханнесбургдаги финалда у мағлуб томонда бўлди, шунга қарамай, ўз мамлакатининг машҳур футболчиларидан бирига айланди. Ҳозир у 33 ёшда, айни дамгача профессионалликнинг барча чиғириқларидан ўтди. «Реал», «Тоттенхэм», «Аякс», «Гамбург» клублари шарафини ҳимоя қилди. Яқинда FIFA.com сайти ушбу ўйинчини суҳбатга чорлаб, турли мавзудаги саволларга жавоб олди.

- Данияда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?


- Ҳаммаси яхши, «Мидтьюлланд»нинг юқори даражада ўйин кўрсатаётгани ҳам қарор қабул қилишимда муҳим аҳамият касб этди.

- Янги жамоангиз ўтган мавсумни учинчи ўринда якунлаганди. Натижалар янада яхшиланишига умид борми?


- Бу ерга келганимга бир неча ҳафта бўлди, холос. Шу боис, мазкур масалада аниқ фикр билдиролмайман. Олдинда ўйинлар кўп, барчаси биз учун ажойиб тарзда кечишини кўнглим сезяпти.

- Данияда олган илк таассуротларингиз?


- Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан, демак фаолиятимни кўнгилдагидек давом эттириш имкониятига эгаман.

- Сўнгги бир неча йил сиз учун қийин кечди. Оилавий можаролар шулар жумласидан. Ушбу жараён майдондаги ҳолатингизга нечоғли таъсир кўрсатади?


- Шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни ёқтирмайман, аммо қийин даврни бошдан кечирганим рост. «Бетис»да вақтимни захира ўриндиғида ўтказдим, бунга кўникиш осон эмас. Аввалги даражамга қайтишни чин кўнгилдан хоҳладим.

- Ҳозир ўзингизни фахрий деб ҳисоблайсизми?


- Билмадим, асосийси - футболдан завқ олиш. Ёшим 21да эмасдир, бироқ нималарга қодир эканлигимни кўрсата оляпман. Яна энг юксак чўққиларга чиқишим мумкин ва буни исботлашга тайёрман.

- Нима деб ўйлайсиз, қачондир Европа топ-клубига қайтишингиз мумкинми?


- Миллионлар ўйинида олдиндан нима бўлишини билмайсиз. Ҳозирги клубим билан икки йиллик шартнома имзоладим, ушбу мамлакатда эканлигимдан хурсандман. Жамоа муваффақияти йўлида боримни бераман, биргаликда ютуқларга эришамиз. Ҳозир келажакнинг қандай кечиши ҳақида ўйлашнинг вақти эмас.

- Голландия термасини омадсизликлар тарк этмаяпти. Бунга сабаб нима?


- Масофадан туриб, жамоа аъзоси бўлмаган ҳолда вазиятга баҳо бериш қийин. Биз ўйнаган давр билан ҳозиргиси ўртасида тафовут бор. Ўша кезлари мен «Реал»да, Снейдер «Интер»да ўйнардик, сафимизда «Бавария» ва «Барселона» аъзолари тўп суришган. Ҳозирги термадан эса Европанинг унчалик кучли бўлмаган клублари вакиллари ўрин олишган. Фарқ шунда. Бугунги Голландияга бироз вақт керак. Уларнинг Евро-2016дан четда қолишганига ачингандим. Дарҳақиқат, қийин даврни бошдан кечиришмоқда, аммо истеъдодли ёшлар ҳисобига ўйинни шакллантириш мумкин. Потенциал бор, бироз тажриба тўпланса, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.

- Термадаги фаолиятингизни расман якунлаганмисиз?


- Йўқ. Ҳеч қачон кетишим ҳақида гапирмаганман. Уч йилдан буён миллий жамоадан чақирув олмадим, бироқ кейинчалик нима бўлишини олдиндан билмайсиз. Асосий мақсадим бу эмас. Энг аввало, клубим сафида кўпроқ ўйнаб, формамни сақлаб туришим лозим, воқеалар ривожи қандай кечишини вақт кўрсатади. Голландия термасига таклиф қилишса, ҳамиша тайёрман, бироқ ҳозирча алоқага чиқмадик.

- «Гамбург» ҳаётида рўй бераётган воқеаларни кузатяпсизми?


- Бу клуб умримнинг бир қисмига айланган, унинг муваффақиятларини назардан четда қолдирмайман. «Гамбург»нинг иштироки мен учун ҳамиша қизиқ.

- Яна қанча муддат тўп сурмоқчисиз?


- Югуролмайдиган ҳолга келгунча ўйнайман (кулади). Шундан сўнг нима бўлишини вақт ўтгани сари кўраверамиз.

- Термадаги фаолиятингиз давомида ёдда қолган энг муҳим воқеа қайси?


- Жанубий Африка Республикаси ўтган жаҳон чемпионати финалига чиққанимиз. Бу ёрқин хотиралар ҳамиша ёдимда қолади.

- Ҳозиргача сизни афсуслантирган ҳодиса рўй берганми?


- Йўқ. Доимо хатолар устида ишлаб, кучли бўлишга интилиш лозим. Мен ҳам камчиликлардан холи эмасман, лекин шунга қарамай, ҳолатимдан мамнунман.

- Германия, Англия, Испания ва Данияда тўп суришга улгурдингиз. Қайси чемпионат сизга кўпроқ маъқул келди?


- Ҳамма ерда мириқиб тўп сурдим. Ўйнаш имкониятига эга бўлдим, кўплаб чиройли шаҳарларда яшадим. Бундан бениҳоя бахтиёрман.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика