Рафаэль: "Луи ван Гал менга бир дақиқадаёқ жамоадан кетишим кераклигини айтганди"
19 апр 2018 14:35
Новости
Рафаэль: "Луи ван Гал менга бир дақиқадаёқ жамоадан кетишим кераклигини айтганди"
"Лион" ҳимоячиси Рафаэль "Манчестер Юнайтед"дан кетгани ҳақида гапирди.
"МЮ Ван Гал жамоага бош мураббий бўлишини маълум қилгач, тўрт-беш нафар футболчи у билан чиқиша олмаслигини айтишди. Улар "Барселона"да Ривалдо билан бўлган воқеаларни эслатиб, ван Гал бразилияликларни ёқтирмаслигини тушунтиришди.
Вазият улар айтгандек бўлди. Илк мавсумдаёқ ван Гал менга жамоадан кетишимни айтди. У менга: "Вақт кетди, бир дақиқадаёқ бу ердан кет", деганди. Ундан ташқари футболни тушунмаслигимни, "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлмаслигимни ҳам айтганди", - деди Рафаэль.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии