Рафаэль Бенитес: “Ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз”
26 сен 2013 11:04
Новости
Рафаэль Бенитес: “Ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз”
“Наполи” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес, Италия чемпионати 5-туридан ўрин олган “Сассуоло” клубига қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу дуранг бизга ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаслигмиздан дарак беради. Биз олдинги ўйинлардаги каби ёмон ўйнамадик, бироқ ҳар уч кунда ўйнайверсанг ва ўзингдан кучсиз бўлган жамоани менсимасдан ҳаракат қилсанг, мағлубиятга учрашинг аниқ.
“Сассуола”нинг “Интер”дан 0:7 ҳисобидаги мағлубияти уларнинг кучсизлигини исботламайди. Чунки улар қандай ўйнай олишларини бизга қарши ўйинда намойиш этишди.
Биз ўзимизга тўлиқ ишонсакда, барча ўйинларда бирдек ғалаба қозона олмаслигимизни англаб етдик. Биз яхши ўйнадик, бироқ рақиб ҳам бизга етарлича қаршилик кўрсата олди.
Мен ўйинимиздан мамнунман ва ҳозирча ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ”, - дейди испаниялик мутахассис.
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии