Қувондиқ Рўзиев: “Боксчиларимиз ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб байроғимизни юксакларга кўтаришмоқда”
20 авг 2016 16:13
Новости
Қувондиқ Рўзиев: “Боксчиларимиз ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб байроғимизни юксакларга кўтаришмоқда”
Бокс йўналишида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари пешқадамлик қилишмоқда. Боксчиларимизнинг кўрсатаётган натижаларини ва чиқишларини кузатиб бораётган “Локомотив” клуби футболчиси Қувондиқ Рўзиев спортчиларимизга миннатдорчилик билдирди.
“Боксчиларимизнинг Рио-де-Жанейрода кўрсатаётган натижаларидан қойил қолмасдан иложимиз йўқ. 10 та боксчиларимиздан 7 таси медалларга эга чиқишди, яна 3 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу юксак натижа. Боксчиларимизга жуда ҳам катта миннатдорчилик айтмоқчиман. Ватанимиз шаънини ҳимоя қилиб, байроғимизни юксакларга кўтаришмоқда. Ўзбекистон боксини қандай даражада эканлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйишмоқда. Керак бўлса ўша номдор спортчиларни ҳам мағлубиятга учратишмоқда. Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Ғойибназаров финал йўлланмасини қўлга киритди. Мен ҳеч бир спортчимизни ажратмоқчи эмасман, лекин кўпроқ Бектемир Мелиқўзиевнинг жанг усули менга ёқди. Очиқ жанг таклиф қилар экан. Шаҳрам Ғиёсовни ҳам алоҳида айтиб ўтаман. Шу боксчимиз аввал жаҳон чемпионини кейин эса олимпия чемпионини мағлубиятга учратди. Шаҳрам Ғиёсов финалга чарчоқ билан етиб келгани учун мағлуб бўлди деб ўйлайман. Лекин Олимпиадада кумуш медал ҳам катта натижа. Финал йўлланмасини қўлга киритган боксчиларимизга ва Олимпиадада иштирок этаётган барча спортчиларимизга омад тилайман. Биз уларни ҳар доим қўллаб – қувватлаб турамиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Қувондиқ Рўзиев.
Жаҳонгир Сотволдиев
Комментарии