RU

Последние новости

13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  1 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  1 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  2 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  6

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради Новости

Қуттибоев иккинчи босқичда ҳам ёшларга ишонч билдиради

Ҳадемай, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига ҳам старт берилади.
Биринч босқичда “Ғарб” минтақасида иштирок этган Нукуснинг “Орол” жамоаси иккинчи босқичда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шу боис айни дамда жамоа ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаб юборган. Ушбу жамоага Қорақалпоқ футболининг ёрқин намоёндаларидан бири Неъматулло Қуттибоев устозлиқ қилиб келмоқда. Куни-кеча ушбу ёш мураббий билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни билдириб ўтди.

"Жамоамизда молиявий муаммолар юзага келганлиги сабабли футболчиларга берилган таътил бироз чўзилиб кетди", – дея гап бошлади Қуттибоев. "Яқинда ҳаммаси ижобий ҳал этилди ва йиғинни бошлаб юбордик. Биласиз, ҳозир кўплаб клубларда моддий қийинчилик бор. Шу билан бирга “Орол”да ҳам. Лекин боя айтганимдек, футболчиларни ўз қароргоҳимизда йиғишга эришдик ва машғулотларни ўтказяпмиз. Иккинчи босқич ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Таркибимизда айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмади. Тўғри, ҳозир кўрикдан ўтиш учун бир нечта футболчилоар келган. Улар асосан иккинчи лигада ўйнаган маҳаллий футболчилардир. Сафимизни биргина Темур Турдиев тарк этди. Менга маълум бўлишича, ҳимоячи олий лига вакили “Қизилқум” таркибига бориб қўшилган. Айрим чизиқларни кучайтиришни режалаштирганмиз. Хусусан битта муносиб дарвозабон керак. Холбуки, имкони бўлганида ҳар бир позицияга ўйинчи олган бўлардик. Лекин шуниси аниқки, иккинчи босқичда ҳам асосан ўзимизнинг маҳаллий ёш футболчиларга имконият берамиз".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика