RU

Последние новости

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  11 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ Новости

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ

14-15 апрель куни ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида футбол фестивали бўлиб ўтади.

Туш вақтига яқин Нукус шаҳрига етиб келган делегация аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигади делегация Қорақалпоғистон Республикаси футбол фахрийлари, футболга улкан ҳисса қўшган инсонлар — Михаил Солоҳин ва Серик Исмаилов хонадонларига ташриф буюрди. Учрашув давомида Қорақалпоғистон футболининг ёрқин тарихи ва фахрийларнинг ўлка футболи учун қўшган ўринлари эслаб ўтилди.

Футбол фахрийларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси бўлалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашувда болалар-ўсмирлар мактабининг фаолияти, инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлари кўздан кечирилди. Қорақалпоғистон миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида футбол фахрийлари томонидан академия ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Учрашув якунида ўзбек футболининг уч авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Режага мувофиқ, делегация аъзолари кун ярмидан оғганда Ўзбекистон кубоги доирасида "Арал Сомали" - "Янгиер" учрашувига ташриф буюришди. Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Арал Самали" - "Янгиер" учрашувидан олдин бир гуруҳ футбол фахрийлари тақдирланди.

Эртага ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика