RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Қўқонда фахрийлар ўртасида турнир ўтказилди Новости

Қўқонда фахрийлар ўртасида турнир ўтказилди

Теги :  Қўқон-1912
29 август куни Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳи эрталабдан кечгача футбол мухлислари билан гавжум бўлди.

Шу куни бу ерда қўқонлик футбол фидоийси, ажойиб инсон Маҳмуджон Умаров хотирасига бағишланган фахрий футболчилар ўртасида футбол турнири ўтказилди. Турнирда Қўқон шаҳрининг  «Қўқон-1912», «Жилет-маркет», «Спартак-Буревестник», «Буревестник-Қўқон» жамоалари иштирок этишди. 

Эрталаб бўлиб ўтган ўйинлардан кейин мусобақанинг учинчи ўрини учун  «Спартак-Буревестник» ва «Буревестник-Қўқон» жамоалари , финалда эса «Қўқон-1912» ҳамда «Жилет-маркет» жамоалари ўйнашлари маьлум бўлди. Тушдан кейин дастлаб майдонга учинчи ўрин учун курашадиган жамоалар  чиқишди. Қизиқарли ўтган учрашув 3-3 ҳисобидаги  дуранг билан якунига етди. Ўйиндани кейинги пенальтилар сериясида «Спартак-Буревестник» жамоасига омад кулиб боқди. Шуни алоҳида айтиш лозимки  «Спартак-Буревестник» жамоаси дарвозабони 59  ёшли Муроджон ака Ғофуров икки бор пенальтини қайтаришга муваффақ бўлдилар. Шундан сўнг майдонга финалчилар, «Қўқон-1912» ҳамда «Жилет-маркет» жамоалари чиқиб келишди. Учрашувни республика тоифасидаги ҳакам Р.Толибжонов адолатли тарзда бошқариб борди. Финал ўйини жанговор курашларга бой, муросасиз бўлиб ўтди. Шу куни Қўқонлик футбол мухлислари бир пайтлар олий лигада ўйнаган  М.Абдувалиев, М.Мансуров, А.Аширматов, Ж.Тожибоев, И.Мамадиев, А.Отажонов, В.Охунов, Ў.Пўлатов, Б.Азимов, У.Қувватов каби севимли футболчиларини яна яшил майдонда кўришга муяссар бўлдилар. Ўтган йили фахрий футболчилар ўртасида республика чемпиони бўлган «Қўқон-1912» жамоаси фахрий футболчилари финал ўйинида 4-2 ҳисобида ғолиб чиқишди.


Финал ўйини тугаганидан сўнг иштирокчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу маросимда Маҳмуджон Умаровнинг яқин дўстлари, оила аьзолари ва «Қўқон-1912» жамоасининг раҳбарлари иштирок этишди. Ҳар бир иштирокчи жамоа аьзолари ҳомийлар томонидан турли қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Ғолиб жамоага эса кубок, диплом ва телевизор совға қилинди. Мусобақа иштирокчилари турли номинациялар бўйича ҳам тақдирландилар. Энг яхши дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи, ҳужумчи, энг ёши улуғ футболчи ва энг ёш футболчи номинациялари бўйича футболчилар эсдалик совғалари, гилам, уяли телефон ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. Тақдирланган футболчилар орасида 62ёшли Маҳмуджон Абдуллаевнинг ҳали ҳам яшил майдонда ҳаракат қилганлари барчанинг олқишларига сабаб бўлди. Шу куни ўйингоҳга келган барча мухлису футболчилар яхши кайфиятда қайтиб кетдилар.

Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика