RU

Последние новости

14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  58 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   3 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   27

"Қўқон-1912"дан байрам тилаклари Новости

"Қўқон-1912"дан байрам тилаклари

"Қўқон-1912" бош мураббийи ва етакчи футболчилари Янги йил байрами муносабати билан барчани табриклашди.

Мурод Холмуҳаммедов: Барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Қўқонлик мухлисларимизга эса алоҳида табрикларим бор. Уларга янги йилда энг аввало соғлик тилайман. Барчаларингизни оилангизда яхши кунлар, хурсандчиликлар кўп бўлсин. Келаётган янги йил Қўқон футболи учун баракали келсин. Биз сизларни яхши кўрамиз. Келгуси мавсумда кўплаб ғалабали онларни бирга нишонлаш насиб қилсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!!!


Қувондиқ Рўзиев: Барча юртдошларимизни, шу жумладан Қўқонлик мухлисларимизни кириб келаётган янги, 2020 йил билан табриклайман! Янги йил барчаларини оилаларига хурсандчилик олиб келсин. 2019 йилда эриша олмаган барча яхши ниятларига келаётган йилда эришиш насиб қилсин. "Қўқон-1912" жамоаси билан бирга кўплаб ютуқларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш бизга насиб қилсин. Янги йил барчангизга муборак бўлсин!!!


Бахтиёр Ашурматов: Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин юракдан табриклайман ! Янги йилда юртимизда тинчлик барқарор бўлсин, байрамлар кўп бўлсин. Худо хохласа янги йилда Ўзбекистон спортчилари юксак натижаларни кўрсатишсин. Илоҳим Олимпия терма жамоамиз январ ойида бўладиган Осиё чемпионатида чиройли ўйин кўрсатиб юртимизга ғалаба билан, ёруғ юз билан қайтишсин. "Қўқон-1912" жамоасида юксак мақсадларни кўзлаб иш бошладик. Худо хохласа Қўқон халқини чиройли ўйинлар билан хурсанд қилиш бизларга насиб қилсин. Жамоамиз билан янги йилда сизларнинг қўллаб-қувватлашларингдан умидвормиз. Барча мухлисларимизнинг оилаларида ҳар куни хурсандчилик кунлар бўлсин. Барча юртдошларимизни, Қўқон аҳлини кириб келаётган янги йил билан яна бир бор табриклайман. Мухлисларимиз бахтимизга доимо соғ ва саломат булишсин!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика