RU

Последние новости

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  0 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  13 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  22 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  9 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди Новости

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди

Ҳар бир футбол клубнинг рамзий-мажозий (лақаби) номи бор.

Айниқса бу мамлакатимизда урфга айланиб бормоқда. “Шерлар”, "Қалдирғочлар”, “Аждарлар”, “Лочинлар”, “Бургутлар” каби рамзий-мажозий номлар мухлисларга бугунги кунда яхши таниш бўлиб улгурди. “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам аста-секин профессионаллик сари одимламоқда. Сайтимиз орқали жамоа учун рамзий-мажозий (лақаб) ном танланаётганини ва бунинг учун ишқибозлар ўртасида танлов бошлангани хусусида хабар бергандик.

Шундан сўнг электрон почтамизга ва клуб офисига кўплаб мурожаатлар бўлди. Биз эса улардан атига биттасини танлаб олишимиз лозим эди. Клуб раҳбарияти ва кенгаш аъзолари билан ўзаро маслаҳатлашган холда, “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номига тўхталдик.

Ушбу юзасидан клубимизга хат ёзган Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев танлов ғолиби деб топилди.

“Қўқон-1912” профессионал футбол клуби учун рамзий-мажозий номлар лойиҳасида иштирок этган Қўқон ўлкашунослик музейининг етакчи илмий ходими бўлган 80 ёшли тарихчи олим, ўзининг клуб офисига ёзган хатида “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номини изоҳлаб келтириб ўтган.

Унга кўра, “Қўқон-шунқорлари” (Кокандскый ястреби) лочиндан ҳам тез учар бўлган қушнинг номидир. 

Шу тариқа Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев клуб томонидан ўтказилган лойиҳа ғолиби деб топилиб, яқин орада жамоа томонидан мукофотланадиган бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика