RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  23 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото) Новости

“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото)

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси сафига иккинчи давра арафасида келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими бўлиб ўтди.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтган тадбирда “Қўқон спирт” АЖ бошқарув Кенгаши  раиси вазифасини бажарувчиси И. Абдуллаев , “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир қатор мухлислар иштрок этишди.

Маросимни одатдагидек, “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов очди.

– Бу йилги мавсум жамоамиз учун жума муваффақиятли ўтмоқда, -деб сўз бошлади клуб раҳбари. – Биринчи даврани аъло даражада ўтказдик. Шунинг учун иккинчи давра арафасида таркибга икки нафар футболчи жалб этдик, холос. Клубимиздан 4 нафар футболчи кетган бўлса, 2 нафар янги ўйинчини олдик.

Жамоамизнинг  олдидаги мақсади  Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш.  Ўйлайманки, мавсум сўнггида ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажара оламиз. Бунда албатта сиз мухлисларнинг кўмаги ҳам керак бўлади. “Қўқон-1912”нинг фидоий мухлислари бисёр эканлигини биламан. Сизлар жамоамизни яхши ёмон кунларида қўллаб-қувватлаб келдингизлар. Бунинг учун барчангизга жамоамиз номидан миннатдорчилик изҳор этаман.  Бугун иккинчи давра арафасида ўз сафимизга қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирамиз.

Шундан кейин мавсумнинг иккинчи қисмида жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган янги ўйинчиларга иккинчи даврада қайси рақамлардаги футбол либосларида ўйнашларини оммага тақдим этилди. Унга кўра,  Қувондиқ Рўзиев 70, Дониёр Ҳасанов 14-рақамларда майдонга тушишлари ойдинлашди.

Тадбирда шунингдек, жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, қўқонлик футбол мухлисларига қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирди ва бундан кейин уларнинг далдалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлади.

Таништирув маросимида жамоамизнинг фархий  мухлиси, 86 ёшли Мўйдин Йўлдошев футболчиларимизга иккинчи даврада омад тилаб  “Қўқон-1912”  ўйинчиларига аталган шеърини ўқиб берди.

Шунингдек, жамоамизнинг яна бир ашаддий ишқибози Шерхон  Қосимов ҳам сўзга чиқиб,футболчиларимизга 1-даврада кўрсатган ўйинлари учун мухлислар номидан миннатдорчилик билдирдилар ва  ишқибозларимизга  иккинчи даврада ҳам футболчиларимизни худди биринчи даврадаги каби қўллаб-қувватлаб  туриш кераклигини таъкидлашди. 

Маросим кўтаринки руҳда ўз якунига етди. Тадбир сўнггида ишқибозлар жамоамизнинг эртага бўладиган “Насаф” жамоасига қарши ўйиндан олдинги машғулотларини томоша қилишди.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.







Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика