"Қўқон-1912": "Турон" жамоасини табриклаймиз
23 ноя 2019 10:56
Новости
"Қўқон-1912": "Турон" жамоасини табриклаймиз
Майдонга "Зомин" ҳамда "Турон" жамоалари футболчилари чиқишди. Шиддатли курашларга бой учрашувнинг асосий вақти 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча дақиқаларда янада ўзгача иштиёқ билан майдонга чиққан Яйпанлик футболчилар рақиб дарвозасига ҳал қилувчи голни киритиб, якунда 3-2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Шундай қилиб Яйпаннинг "Турон" жамоаси келгуси мавсумда А про-лига мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
"Турон" жамоасининг қўлга киритган ғалабаси билан "Қўқон-1912" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилар ҳамда Қўқонлик футбол мухлислари номидан табриклаймиз!
"Турон" жамоаси раҳбарияти ҳамда жамоа аъзоларини ушбу мувафақиятга эришиш йўлида қилган фидокорона меҳнатлари туфайли Фарғона вилоятида яна бир кучли футбол жамоаси вужудга келганидан беҳад хурсандмиз. "Турон" футбол клубига келгуси мавсумда ҳам омад тилаймиз!
ОЛҒА "ТУРОН", ОЛҒА ЯЙПАН!
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии