RU

Последние новости

14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  0 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  1 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  4 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  2 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1

"Қўқон-1912" стадиони ёритқичлари янгиланади Новости

"Қўқон-1912" стадиони ёритқичлари янгиланади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Ўтган мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаганимизнинг сабабларидан бири сифатида "Қўқон-1912" жамоасининг ўз уй ўйинларини Қўқондаги "Марказий" стадионида ўтказа олмаганлиги деб ёзган эдик.

Албатта, Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони ходимлари жамоамиз аъзолари учун барча шароитларни яратиб беришган бўлса-да (бунинг учун уларга чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз) барибир ўз майдонингдаги ўтказган ўйин бошқача бўлади. Айтишади-ку ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, деб. Агар жамоамиз ўз ўйинларини Қўқонда ўтказганида, ҳар бир ўйинда мухлисларимизнинг кўпроқ далдаси ва қўллаб-қувватлашларига эга бўлардик.



Қўқондаги "Марказий" стадионига ЎзПФЛ томонидан ёритқичлар талабга жавоб бермаганлиги сабабли тақиқ қўйилган эди. Жамоамиз ўтган йил бошида Польша давлатининг "Philips" компанияси ёритқичларини ўрнатиш бўйича дилер компания билан шартнома имзолаган ва бунинг учун маълум миқдорда пул ҳам тўланган ҳамда ёритқичларнинг бир қисми Қўқонга етиб келган ҳам эди. Бироқ кейинчалик юзага келган молиявий муаммолар сабабли келишилган сумманинг қолган қисмини тўлай олмадик ва ёритқичларнинг қолган қисмлари ҳам бизга етиб келмади.

Жамоамиз раҳбарияти келгуси мавсумга стадионни барча талабларга жавоб бера оладиган ҳолатга келтириш учун аллақачон амалий ишларни бошлаб юборишган. Биринчи навбатда, стадион ёритқичлари масаласи билан шуғулланган раҳбарларимиз аввалги компания билан шартномани бекор қилди ҳамда Литва давлатининг ЗАО "Транзито паслаугу центрас" компанияси билан янгитдан келишувга эришдилар. Бу компания ҳам "Philips"нинг расмий дилери ҳисобланади. Олиб борилган музокаралар натижасида Қўқонга етиб келган "Philips" ёритқичларига яна қўшимча энг сўнгги русумдаги ёритқичлар ва бутловчи қисмлар келтирилади ва "Марказий" ўйингоҳи ПФЛ талаб қилган ёруғлик люксига эга бўлади. Кеча юқоридаги компания ҳисоб рақамига келишилган миқдордаги пул маблағлари тўлиғича ўтказиб берилди. Энди Литва компанияси декабр ойи ичида, узоғи билан январь ойида ёритқичларни Қўқонга етказиб бериш масаласини ҳал қилади ҳамда янги йилнинг январь ойида "Марказий" стадионида ёритқичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. 

Қолаверса, стадионимиз чимини янги мавсумгача футбол ўйнаш учун идеал ҳолатга келтириш, майдон чимига мутахассислар билан маслаҳат қилган ҳолда ишлов бериш бўйича ҳам ишлар шу кунларда бошланади. Хуллас, келгуси мавсумни мухлисларимиз қаршисида ва барча талабларга жавоб берадиган чиройли стадионда ўтказамиз", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" ўтган мавсумни 13-ўринда тугатди ва энди кейинги мавсумни Про лигада ўтказади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика