"Қўқон-1912": Сербиялик футболчилар келди, бугун "НБУ-Осиё" билан ўйнаймиз
23 июл 2016 08:36
Новости
"Қўқон-1912": Сербиялик футболчилар келди, бугун "НБУ-Осиё" билан ўйнаймиз
Кеча сербиялик легионерлар ҳам етиб келишди. Айни дамда машғулотларда иштирок этаётган футболчиларнинг ҳеч бирлари билан шартномалар имзолангани йўқ. Мураббийлар бугун Қибрайда бўладиган “Нбу-Осиё” жамоаси билан ўртоқлик ўйинида барча футболчиларни яна бир бор кўздан кечиришни мақсад қилишган.
Жамоамизда селекция жараёни тўхтагани йўқ. Яна бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этмоқда.
Сербиядан келган легионер футболчилар аввал тиббий кўрикдан ўтадилар ва шундан сўнг улар билан шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.
Бугун Қибрайда 1-лига вакили “Нбу-Осиё”га қарши назорат учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00 да бошланиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда “Банкирлар”га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасида майдонга тушганмиз ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.
Комментарии