RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Қўқон-1912" сафарда 8та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими? Новости

"Қўқон-1912" сафарда 8та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими?

Бугун олий лиганинг 26-тур баҳсларига старт берилади. Бугун кун тартибидан битта ўйин ўрин олган ва бунда "Локомотив" "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

"Локомотив" чемпионлик сари дадил одимламоқда ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Катта эҳтимол билан "темирйўлчилар" бу мавсум ҳам бош совринни ўзларида сақлаб қолишади. Бугунги ўйин ҳам "Локо" учун муҳим аҳамиятга эга, чунки ғалаба майдон эгаларини чемпионлик сари яна бир қадам яқинлаштиради. 

Бу ўйин "Локо" учун иккинчи давра ҳисобидан ўз майдонидаги бешинчи учрашув бўлади. Жамоа аввалги тўртта баҳснинг иккитасида зафар қучиб, бир бор дуранг ўйнаган ва бир марта ютқазиб қўйган. "Локомотив" уйда "Навбаҳор" ва "Шўртан"дан устун келган, "Машъал" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Пахтакор"дан мағлуб бўлган. 

Биласизми? "Локомотив" кетма-кет охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Жамоа "Пахтакор"га имкониятни бой берганидан сўнг "Обод", "Навбаҳор" ва "Қизилқум"дан устун келди. 

Факт: "Локомотив" охирги иккита учрашувда гол ўтказгани йўқ, бунинг устига жамоа рақиблар дарвозасига тўртта тўп киритди. 

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа биринчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этаётганди. Шундай бўлдики, қўқонликлар қаторасига 11та беллашувда мағлуб бўлишмади. Аммо иккинчи даврада жамоа унчалик ўзини кўрсата олмаяпти. "Қўқон-1912" иккинчи даврада 10та учрашувда майдонга тушиб, шундан тўрттасида ғалабага эришди. 

Биласизми? "Қўқон-1912" иккинчи даврадаги ғалабаларини уйдаги ўйинларда қўлга киритди. Жамоа Қўқонда "Обод", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Навбаҳор" клубларидан устун келди.   

Факт: "Қўқон-1912" сафар учрашувларида сўнгги бор 8-турда ғалаба қозонган. Ўшанда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Ғузорда "Шўртан"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтишганди. Шундан кейин жамоа сафарда 8та ўйин ўтказган бўлса, бошқа ғалаба қозонгани йўқ. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика