"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди
19 мая 2022 17:58
Новости
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди
Хусусан, учрашувнинг 1-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам бу вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳимоячи томонидан пеналти бериладиган даражада қўполлик ишлатилмаган ва ҳужумчи йиқилишни кўпроқ хоҳлаган. Мутахассислар хулосасига кўра, пеналти нотўғри белгиланган.
Шунингдек, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда “Қўқон-1912” вакили тошкентликлар жарима майдончаси ичида ҳимоячи томонидан йиқитилди. Бош ҳакам бу сафар ҳам пеналти белгилади. Ушбу вазиятда “Пахтакор” ҳимоячиси ўнг оёқ тизза қисми билан рақибининг чап оёқ сон қисмига контакт ҳосил қилган. Натижада ҳужумчи мувозанатни йўқотди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳакам қарори тўғри бўлди.
ЎзФҲМ шуни маълум қиладики, учрашувдаги биринчи пенальти мутахассислар фикрига кўра нотўғри белгилангани сабабли бош ҳакамга нисбатан паст баҳо белгиланади ва ўйин учун гонораридан тегишли тартибда ушлаб қолинади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии