RU

Последние новости

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  3 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  10 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Новости

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун Ёшлар лигаси баҳсларига старт берилди.

Ёшлар лигаси 

1-тур

“Қўқон-1912” –  “Обод” – 3:1 (2:1)

Ҳакамлар: Игорь Худойдотов, Рустам Толибжонов, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев.

Голлар: Ориф Мамажонов-32, Иброҳим Ғофуров-43, Нодир Қўзибоев-63. – Умид Матмусаев-8.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Аслиддин Соипов, 5. Иброҳим Ғофуров, 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Муҳаммаданас Ҳасанов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Азизхон Ибрагимов, 22. Ориф Мамажонов, 88. Ойбек Рустамов.

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 8. Нодир Қўзибоев, 17. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 19. Иброҳим Мухторов, 23. Аброр Раҳмонов, 27. Исмоил Охунжонов, 28. Сардор Исақов.

“Обод”: 91. Даврон Жўрақулов, 27. Хумоюн Абдуалимов, 29. Умид Матмусаев, 32. Бехзод Латипов, 33. Искандар Сиддиқжонов, 34. Ислом А. Исмоилов, 37. Фазлиддин Ҳакимов, 39. Владислав Нуриев, 45. Алишер Мирзаев, 46. Акбар Хўжаев, 48. Дилмурод Жўрабоев.

Захира: 1. Умид Ёрбеков, 30. Исмоил Жасурхўжа, 36. Ислом Н. Исмоилов, 47. Аббос Икромов, 49. Отабек Пардабоев.

Юртимизга футбол баҳори кириб келди. Бугун Ёшлар лигаси баҳсларига старт берилди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўринбосарларимиз Олий лига дебютанти “Обод” жамоасини қабул қилишди.

Учрашув вакилларимиз учун омадсиз бошланди. Учрашувнинг 8-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда “Обод” футболчиси Умид Матмусаев ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланиб Ислом Абдуллаев дарвозасини ишғол этди – 0:1.

32-дақиақада ҳисоб тенглашди. Ориф Мамажонов жарима майдончасига кириб бориб, меҳмонлар посбонини ожиз қолдирди – 1:1.

43-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Иброҳим Ғофуров гол билан якунлаб, ҳисобни оширди – 2:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи таймни меҳмонлар катта иштиёқ билан бошлашди. Лекин барча уринишлар самарасиз якунланаверди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида тажрибали Нодир Қўзибоев майдонга тушди ва ҳисобни оширди. Бу вазиятда Досон Мелиқўзиевнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айнан унинг қанотдан катта тезликда кириб бориб жарима майдончасига оширган тўпини Қўзибоев бўш қолган дарвозага киритиб қўйди – 3:1.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Лекин ҳар сафар футболчилар вазиятлардан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйишди.

Натижада ўйин ўринбосарларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика