RU

Последние новости

18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  6 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  37 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз? Новости

"Қўқон-1912": Мавсум-2017 якунлари: Қайси ойда кўп очко олганмиз?

2017 йил ҳам секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. Одатда бундай паллада якунига етаётган йил сарҳисоб қилинади.

Одатимизга кўра, бугун ҳам мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз. Бу сафарга маълумотларимиз ҳам сизларга манзур бўлади, деб умид қиламиз.

Энг кўп очко олинган ой
Март ойида старт олган Ўзбекистон чемпионати ноябрь ойида якунланганидан хабарингиз бор. Бу йилги мавсумда жамоамиз 41 очкони қўлга киритишди. Қайси ойда футболчиларимиз кўп очко олишгани мухлисларимиз учун қизиқ бўлса керак. “Қўқон-1912” жамоаси учун апрель ойи омадли бўлди. Баҳор фаслининг иккинчи ойида жамоамиз вакиллари ўтказилган тўртта ўйинда 10 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Энг кам очко олинган ой
Футболчиларимиз ноябрь ойида энг кам очкони қўлга киритишди. Чемпионат финишидаги сўнгги тўртта баҳсда жамоамиз ўз ҳисобига атиги бир очко ёзиб қўйди, холос.

Мағлубиятсиз ойлар
Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятсиз серияси 11 ўйинга тенг бўлди. 1-турда “Насаф”га ютқазиб қўйган футболчиларимиз, 13-турда “Бунёдкор”га мағлуб бўлишди. Апрель ва май ойларида Нўъмон Ҳасанов шогирдларини енгадиган жамоа топилмади.

Қўйида қайси ойда неча очко олганимиз ва нечта гол киритганимиз ҳақидаги маълумот билан танишинг:
Март – 7 очко,  5 та гол
Апрель – 10 очко, 9 та гол
Май – 6 очко,  5 та гол
Июнь – 4 очко, 4 та гол
Август – 6 очко, 5 та  гол
Сентябрь – 4 очко, 6 та гол
Октябрь  - 3 очко,  2 та гол  
Ноябрь – 1 очко, 6 та гол
Жами: 41 очко, 42 та гол

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика