"Қўқон-1912" матбуот котиби англашилмовчилик учун узр сўрайди
31 июл 2013 17:49
Новости
"Қўқон-1912" матбуот котиби англашилмовчилик учун узр сўрайди
Бироз олдин хабар берганимиздек, ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошевни "Қўқон-1912" йиғинига келиб қўшилгани хусусида ушбу клуб матбуот хизматининг маълумотига кўра хабар сифатида бериб ўтгандик.
Шундан сўнг "Локомотив" матбуот хизмати буни рад этди. Йўлдошев чиндан ҳам бугунги кунда "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этяптими? Бунга яна бир ойдинлик киритиб ўтишга ҳаракат қилиб, "Қўқон-1912" матбуот котиби Анвар Охуновга яна бир бор мурожаат қилдик. Кейинчалик клуб матбуот котиби буни расмий равишда суриштириб, бизга маълум қилишича бироз олдин сайтимизга нотўғри маълумот берганини тан олди ва ушбу англашилмовчилик учун узур сўради.
"Қўқон-1912"да эса ҳақиқатдан ҳам Бобур Йўлдошев деган футболчи кўрикда экан. Лекин у бошқа футболчи эканлигини сайт ўқувчиларига етказиб қўйишимизни илтимос қилди.
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии