RU

Последние новости

22:12Миржалол Қосимов: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"  1 21:43Расман: "Арсенал" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини сотиб олди. Трансфер нархи маълум  2 21:29Россия кубоги. Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалаба қозонди  2 21:03Россия кубоги. "Факел" – "Рубин". Ўзбекистонлик икки футболчи ҳам асосий таркибда!  1 20:42"Ал Ҳилол" яна бир шов-шувли трансферни деярли ҳал қилди  1 20:15Суперлига. "Бунёдкор" - ОКМК, Қосимов шогирдлари бурчак зарбасини голга айлантиришди  1 20:10Де Росси Шомуродовни "Рома"да олиб қолишни хоҳламоқда!  7 19:58Суперлига. ОКМК "қалдирғочлар"ни "Бунёдкор" собиқ сардорининг голи эвазига мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди  17 19:55Про лига. "Бухоро" ирода кўрсатди, "Қўқон-1912" минимал ҳисобда ғалаба қозонди  5 19:30Афсонавий Буффон УEФА томонидан тақдирланади  1 18:51Шомуродовга қизиқиш билдирган "Лечче" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 18:20Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионати тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турибди  5 17:50"Челси" ростан ҳазиллашяптими?   3 16:41Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ўйнаётган жамоага янги мураббий тайинланди  0 16:16Аргентина термасига қайтиш: Дибала Месси туфайли 17 ой ичида илк бор қайдномадан жой олди  4

"Қўқон-1912" "Локомотив"га қарши ўтган йилги ишини такрорлай оладими? (превью) Новости

"Қўқон-1912" "Локомотив"га қарши ўтган йилги ишини такрорлай оладими? (превью)

Суперлига 7-тур доирасидаги 2 кун ўйинлари "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви орқали давом эттирилади.

Аслида мазкур баҳс тақвим бўйича Қўқонда ўтказилиши керак эди. Бироқ Қўқондаги стадион майсаси ҳали тўлиқ тайёр ҳолатда бўлмагани туфайли жамоалар биринчи даврадаги тўқнашувда мезбон мақомини алмаштиришди. Бугун "Қўқон-1912" Тошкентда "Локо" меҳмони бўлса, иккинчи даврада "темирйўлчилар" Қўқонга сафар қилишади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бугун чемпионатда энг кўп гол урган ва ҳозирча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар ўзаро беллашишади.

Андрей Фёдоров қўл остидаги "Локомотив" чемпионатда дастлабки турда "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин ғалабали йўлга ўтиб олган бўлса, "Қўқон-1912" учун мавсум муваффақиятсиз давом этмоқда. Жамоа ҳозирга қадар фақатгина бир ўйинда, Навоийдаги "Қизилқум" билан бўлган баҳсда зафар қучишни уддалаганди. Шунингдек, дастлабки турда "Навбаҳор" билан Тошкентда, "Андижон" билан эса Фарғонада дуранг қайд этишган. Қолган учрашувларда эса қўқонликлар рақибларига ("Бухоро", АГМК, "Металлург") имкониятни бой беришган. Шу тариқа 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида охиргидан бир поғона тепа бўлган 13-ўринда боришмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба қўқонликларга турнир жадвалининг юқори 10талигига кўтарилиб олиш имкониятини беради.


"Локомотив" эса "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан кейин қаторасига 5 ўйинда "Навбаҳор", АГМК, "Андижон", "Бухоро" ва "Қизилқум"ни мағлуб этишди. Турнир жадвалида эса 15 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада боришмоқда. Бугунги эҳтимолий ғалаба уларни "Пахтакор"га яқинлашиб олишларига замин яратади.


Локомотив

Темурходжа Абдухаликов - 4', Диер Турапов - 28'

Суперлига. Тур 7

02/05/2019, 18:30

2
:
2
Завершен

Коканд-1912

Ойбек Рустамов - 30', Шахбоз Эркинов - 90'

45'
90'
4'  Темурходжа Абдухаликов
4'  Ҳусниддин Гафуров
28'  Диер Турапов
28'  Темурходжа Абдухаликов
29'  Диер Турапов
46'  Джамшид Искандеров (Авазбек Улмасалиев)
53'  Темурходжа Абдухаликов
60'  Олег Зотеев
65'  Темурходжа Абдухаликов (Филип Райевац)
77'  Игорь Йелич (Йован Жокич)
22'  Милош Николич (Джасур Хасанов)
30'  Ойбек Рустамов
30'  Сухроб Бердыев
62'  Жавохир Эсонкулов (Бехруз Садиллоев )
90'  Шахбоз Эркинов
90'  Шахбоз Эркинов (Темур Усманов)



Гарчи мазкур тўқнашувда фаворит жамоа номи аниқ бўлсада, "Қўқон-1912" жамоасини ҳисобдан чиқаришга эрта. Чунки айнан қўқонликлар ўтган йили ҳам амалдаги чемпионга қарши меҳмонда дуранг натижасини қайд этишганди. Таркибдаги танлов, ижрочилар ва ўйин борасида ҳам "Локо" рақибидан анча устун. Бироқ "Локомотив"нинг бўш нуқтаси бу бутун ўйинни бир меъёрда ушлаб туролмаслик. Яъни учрашув давомида барқарорлик етишмаяпти. "Қизилқум" устидан ғалаба қозонилган баҳсда ҳам жамоа иккинчи таймни нисбатан анча бўш ўтказди. Ташаббус рақибга бериб қўйилди. Умуман ғалаба қозонган бошқа ўйинларда ҳам "Локомотив" бир бўлим яхши ўйнаса, иккинчи таймда жамоа бўшашиб қолмоқда. "Қўқон-1912" жамоаси рақибнинг мазкур бўш жиҳатидан фойдаланишга уриниб кўрса ажаб эмас.


"Қўқон-1912" жамоасининг бўш нуқтаси табиийки "Локо"га нисбатан анча кўп. Айниқса ҳимоядаги муаммолар энг катта бош оғриққа айланган. Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов ҳозирга қадар учта дарвозабон хизматидан фойдаланиб кўрди. Майдонга тушган барча кипер хатолари боис жамоа ютқазиб келмоқда. Ўтган йилги асосий посбон Ўткир Юсуповнинг "Қўқон-1912"дан кетгани жамоага қимматга тушмоқда. Шунингдек, жамоада ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи етишмаяпти. Етакчи саналган Мурод Холмуҳаммедов мудофаа чизиғи вакили эканлигини инобатга олсак, майдон марказида жамоани бошқарадиган футболчи топилмаяпти. Агарда мазкур хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилиб бугунги ўйинга ёндошилса, бу "Қўқон-1912"га "Локо" билан бўладиган баҳсда ёрдам бериши мумкин.


Факт: "Қўқон-1912" ўтган мавсумда Тошкентда "Локомотив"дан очко олган дастлабки жамоага айланганди.

Факт: "Локомотив" айни пайтда чемпионатда энг кўп гол урган уч жамоадан ("Пахтакор" ва "Металлург") бири бўлиб турибди - 13

Факт: "Қўқон-1912" чемпионатдаги энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа - 14

Факт: "Қўқон-1912" ҳозиргача қўлга киритган 5 очкодан 4тасини меҳмондаги ўйинларда тўплаган.

Факт: Темурхўжа Абдухолиқов (қаторасига 5 ўйиндан буён тўп киритмоқда) гол урган ўйинларда "Локомотив" узлуксиз ғалаба қозонмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика