"Қўқон-1912": Кубок ўйини олдиндан
26 июл 2016 10:25
Новости
"Қўқон-1912": Кубок ўйини олдиндан
Умуман олганда, жамоамиз вакиллари 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15-марта иштирок этишмоқда (Олдин “Темирйўлчи” номи остида қатнашган).
Бу йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларида вакилларимиз омадли иштирок этишмоқда. Ўтказилган тўртта учрашувда “Қўқон-1912” мағлубиятга учрамаган. Бу йил кубок ўйинларида жамоамиз аъзолари меҳмонда яхшироқ тўп суришмоқда. Хусусан, икки марта сафарда ғалаба қозонилди. 1/16 финалда (НБУ-Осиё), 1/8 финалда (Навбаҳор). Бухорода ҳам ушбу анъани давом этади, деган умиддамиз.
Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, “Бухоро” билан кубок доирасида уч марта тўқнаш келганмиз.
Даастлаб ушбу жамоалар 2002/2003 йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида майдонга тушишган. 2003 йининг 27 март санасида Бухорода бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 2003 йил 2 апрель куни Қўқонда ўтказилган ўйинда ҳам бухороликлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишган ва чорак финалга чиқишган.
Охирги учрашув 5 июль куни Қўқонда бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии