RU

Последние новости

17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  0 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  8 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  41 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  1 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади Новости

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади

Шарқ минтақасида биринчи лиганинг биринчи босқичини 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" жамоаси ҳам бир қатор клублар каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди.
Жамоа бош мураббийи Тоҳир Кападзе футболчиларни 19 июль куни Қўқонда йиғди. Иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборган жамоа таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф этмоқда ва уларни кўрикдан ўтказмоқда.

"Қўқон-1912" кеча Фарғонада "Нефтчи" ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда мураббийлар штаби асосан жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни синаб кўрди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўз вақтида олий лига клубларида тўп тепган Нодир Қўзибоев, Хуршид Узоқбоев, Жалил Кимсанов ва шунингдек бир қатор таниқли футболчилар билан айни пайтда музокара жараёни кетмоқда.

Бундан кўриниб турибдки, "Қўқон-1912"нинг иккинчи босқичдаги мақсади жиддий. Жамоа 23 июлдан Ғазалкентда йиғинни давом эттиради. У ерда камида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика