RU

Последние новости

00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  0 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди Новости

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди

Иккинчи йиғин бошланганига ҳам бир ҳафтадан ошиқ вақт бўлиб қолди. Бу давр оралиғида жамоамиз аъзолари машғулотларда астойдил тер тукиш билан бирга назорат учрашувида ҳам иштирок этишга улгуришди.

Футболчилари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилаётгани таъкидлаш жоиз. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, сафга яна бир янги ўйинчи келиб қўшилди.  Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтказган Жамшид Ҳасанов таркибга келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан жамоа ўртасида бир йиллик битим имзоланди.

Шунингдек машғулотларга ёшлар таркибидан Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмоновлар ҳам жалб қилинди. Бу эса жамоада ёш футболчиларга бўлган эътибор юқори эканлигидан далолат беради.


Жавоҳир Сидиқов саломатлигини тиклаб машғулотларга астойдил киришди.

Айтганча, жамоа Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. Отабек Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилди. Кетишидан олдин Отабек Зокиров жамоа раҳбариятига ва мухлисларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор қилишимизни илтимос қилди.

Биз ҳам ўз навбатида Отабек Зокировнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.



Шунингдек, Жамоа навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" 8 январь куни биринчи ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика