“Қўқон-1912” жамоаси ўқув-машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда
22 мар 2022 12:01
Новости
“Қўқон-1912” жамоаси ўқув-машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 ва 29 март кунлари Наманган шаҳрида ташкил этиладиган “Наврўз кубоги” ҳалқаро турнирида иштирок этади.
Чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Футболчилар кеча Тошкентда тўпланишди ҳамда машғулотларни бошлаб юборишди. Бугундан “шунқорлар”нинг машғулотлари кунига икки маҳалдан бўлиб ўтади. Машғулотларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган Жавоҳир Сидиқов иштирок этмаяпти. Қолган барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Жамоа мураббийларининг режаларига кўра Тошкент йиғини 26 мартга қадар давом этиши кўзда тутилган.
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola Суперлигасидаги навбатдаги 4-тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.
“Қўқон-1912” – “Металлург” баҳси 31 март куни, соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии