RU

Последние новости

12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  1 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  23 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  98 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6

"Қўқон-1912" - "Ҳоким кубоги-2017" ғолиби Новости

"Қўқон-1912" - "Ҳоким кубоги-2017" ғолиби

Бугун Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2017" мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Қўқон-1912" ва Фарғонанинг "Истиқлол" клублари тўқнаш келишди.

Ушбу мусобақада 13 йиллик анъана барҳам берилди. Сўнгги ўн уч йилдан бери “Нефтчи” мазкур турнир бош совринини қўлга киритиб келарди. Бу йил ушбу анъанага барҳам берилди.

Учрашувни "Қўқон-1912" хотиржам тарзда бошлашди. Бундан эса “Истиқлол” футболчилари фойданлишга интилишди. Аммо уларнинг дастлабки дақиқалардаги ҳужумлари самарасиз якунланди. 13-дақиқада Баҳодир Пардаев жарима майдончасига кирмай зарба беришга қарор қилди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 19-дақиқада жамоамиз ижросида ажойиб комбинация. Суҳроб Бердиевнинг қайси услубида тепган тўпи сал ноаниқ бўлди. 23-дақиқада Филип Райевацнинг боши билан берган зарбасини фарғоналиклар посбони аранг қайтариб қолди. 27-дақиқада ҳисоб очилди.  Жамоамизнинг ташкил этилган навбатдаги комбинациясининг Суҳроб Бердиев гол билан якунлади.



34- Баҳодир Пардаевнинг жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Валентич боши билан дарвоза томон йўллади. Сербиялик ҳимоячининг зарбаси ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди. Иккинчи бўлимни худди биринчи таймдаги каби  “Истиқлол” вакиллари бироз фаол бошлашди. Ушбу учрашувни томоша қилиш учун “ФарДУ” стадионига уч мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрганини эътироф этиш жоиз. 76-дақиқада жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Бу сафар ҳам Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шундай қилиб жамоамиз мавсумдаги дастлабки мусобақада бош соврин соҳибига айланди. 


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

Финал

“Қўқон-1912-1” (Қўқон) – “Истиқлол”  (Фарғона) – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар
: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Азиз Толипов.
Назоратчи: Эркин Орипов
Голлар: Суҳроб Бердиев-27, 76.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Акмал Холмуродов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-80), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-84), 26. Баҳодир Пардаев (28. Аваз Маматхўжаев-71), 29. Александр Мерзляков,  55. Мурод Холмуҳаммедов, 83. Никола Валентич (5. Жалил Кимсанов-85), 90. Суҳроб Бердиев, 99. Филип Райевац (25. Андрей Сидоров-67).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 31. Дарко Гожкович.

“Истиқлол”:  89. Дониёр Усмонов, 2. Азиз Мадалиев, 16. Карим Мамадалиев, 8. Акмали Раҳимзода, 11. Жамшид Ҳошимов (19. Абдухолиқ Қурбонов-77), 4. Хайрулло Мадаминов, 6. Абдулла Жўрабоев (17. Достон Турсунзода-72), 10. Давлат Ёрбеков (13. Алишер Файзуллаев-59), 77. Ҳошим Шокиров ((9. Шариф Мирзаев-66), 15. Муҳаммадсултон Фозилов, 5. Бобур Аминжонов.
Захира: 12. Казбек Ортиқбоев, 3. Даврон Қорабоев, 14. Достон Бобожонов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика