"Қўқон-1912" ҳимоячиси Иван Йосович нима учун Сербияга жўнаб кетди?
25 окт 2022 19:55
Новости
"Қўқон-1912" ҳимоячиси Иван Йосович нима учун Сербияга жўнаб кетди?
У айни пайтда жамоа билан бирга эмас.
"Пахтакор" билан учрашувнинг 16-дақиқасида жароҳат олиб ўрнини Аваз Маматхўжаевга бўшатиб берган Иван Йосович бугун Сербияга жўнаб кетди. Бу борада футболчи билан боғланганимизда қуйидагича фикрларни билдирди.
"Ҳа бу ҳақиқат. "Пахтакор"га қарши баҳсда тўқнашувда сонимда оғриқ сездим. Натижада ўйинни давом эттира олмадим. Ўзбекистонда 3 йил ичидаги биринчи жароҳатим ҳисобланади. Клуб билан келишган ҳолда даволанишни Сербияда давом эттиряпман. Тахминан 3 ҳафталардан сўнг тайёр бўламан. Вазиятдан келиб чиқиб жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан",- дейди Йосович.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии