RU

Последние новости

13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  77 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  2 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7

“Қўқон-1912” фахрийлари финалда Новости

“Қўқон-1912” фахрийлари финалда

Кеча Республика футбол буйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабига қарашли ўйингоҳда, футбол буйича фахрийлар ўртасидаги республика биринчилигининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Дастлаб “Қўқон-1912” ҳамда “Навоий” жамоалари майдонга тушишди. Ўйин тўлиқ қўқонлик футболчиларнинг устунлиги билан бошланди. Натижада “Қўқон-1912” фахрий футболчилари 1-бўлимнинг ўзида навоийликлар дарвозасини 3 марта ишғол этишди. Голларга Баҳодир Абдуллаев , Акмал Ортиқов ва Умид Қувватовлар муаллифлик килишди. Учрашувнинг 2-бўлимида навоийликлар ҳисобдаги фарқни ўзгартириш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди.

Айниқса, Ҳ. Актамов, А. Саноев, Ф. Акрамовларнинг берган зарбаларини қўқонлик химоячилар ва дарвозабон Ф. Мусажонов маҳорат билан кайтардилар.

М. Абдувалиев, С. Шокиров ва У. Қувватовлар эса қарши ҳужумларда навоийликлар посбонини тез-тез безовта қилиб туришди. Шундай қилиб учрашув охиригача 3:0 ҳисоби ўзгармади.

Мазкур ўйинда фахрийларимиз қуйидаги таркибда майдонга тушишди.

“Қўқон-1912”: Ф. Мусажонов, Ж. Тожибоев, М. Мансуров, Р. Жўраев, С. Мелибоев, А. Ниёзов, А. Ортиқов, Б. Абдуллаев, М. Абдувалиев, У. Қувватов, С. Шокиров.

Захира: Н. Ҳасанбоев, И. Мамадиев, Ғ. Шаропов, З. Нурматов, К. Аминов, А. Тошматов, Б. Азимов.

Бу уйиндан сўнг, майдонга 2-ярим финалчилар “Насаф” Қарши ва “Бунёдкор” Тошкент жамоаларининг фахрий футболчилари чиқишди. Қизиқарли ўтган бу учрашувда тошкентлик фахрийларнинг қўли баланд келди. Ҳисоб 4:2 куринишида “Бунёдкор” фойдасига ҳал бўлди. Голларни “Бунёдкор”дан  Агустин-Эдвард (пенальтидан) , Игорь Ли 2 та ва С Лушан киритишди. “Насаф” жамоасининг ҳар иккала голига Рузикул Бердиев муаллифлик килди.

Бугун  “Насаф” ва “Навоий” 3-ўрин учун баҳсга киришса, финалда “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” жамоаларининг фахрий футболчилари куч синашишади. Ушбу ўйинда жамоамиз фахрийларига омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика