“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини чипталари сотувда
07 апр 2016 14:29
Новости
“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини чипталари сотувда
Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда. Чипталар доимгидек 2 хил тоифада , 5 000 ва 10 000 сўмдан сотилмоқда. “Андижон” билан бўлиб ўтган ўйиндаги ғалаба мухлисларимизда суюкли жамоаларига бўлган ишончни янада орттирди. Бу ғалабада сиз азиз мухлисларнинг ҳам беқиёс ҳиссаларингиз бор. Сизларнинг бевосита ўйингоҳдан туриб қўллаб туришингиз футболчиларимизга янада қўшимча куч-қувват ва шижоат бахш этади. “Бухоро”га қарши ўйинда ҳам бизни астойдил қўллаб туришингизга ишончимиз комил. Эслатиб ўтамиз Бухороликлар билан баҳс 9-апрель, шанба куни соат 16-30да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса 8-апрель куни соат 14-00да бошланиши белгиланди. Барча мухлисларимизни “Марказий” ўйингоҳга таклиф қиламиз !
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии