RU

Последние новости

12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  0 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  6 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  9 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  7 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8

«Қўқон-1912»: Болалар футболига эьтибор жиддий Новости

«Қўқон-1912»: Болалар футболига эьтибор жиддий

Теги :  Қўқон-1912
«Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти болалар футболига жиддий эьтибор қаратмоқда. Ҳозирги кунда жамоа қошида бир неча футбол мактаблари фаолият юритмоқда.

Қўқон шаҳар атрофидаги туманларда ҳам 4та футбол мактаблари ташкил қилинган бўлиб бу мактабларда футболсевар ешлар ўзлари севган спорт тури билан шуғулланишмоқда. Шундай мактаблардан бири Учўприк туманидаги Катта-қашқар қишлоғида ташкил қилинган. Куни кеча шу қишлоқда футбол бўйича Республика очиқ турнири ташкил қилинди. Бу мусобақа «Кексаларни эъзозлаш йили» ва Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишланди. Мусобақада Республикамизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан 2002, 2003 йилда туғилган болалардан иборат жами 10та жамоа қатнашмоқда. Турнирни ташкил қилишда Учкўприклик футбол фидоийлари Э. Орипов ва Б Зиевуддиновларнинг ҳам ҳиссалари катта бўлди. Турнирда «Марғилон», «Бағдод», «Олимпик» (Тошкент), «Учкўприк», «Ангрен», «Қўқон-1912», «Навбаҳор»(Наманган), «БЎСМ-2»(Тошкент), «ГФСШМ»(Тошкент) ҳамда «Катта-қашқар» жамоалари иштирок этишмоқда.


Катта-қашқар қишлоғи ўйингоҳида бўлиб ўтаетган турнирнинг очилиш маросимида «Қўқон-1912» футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов  иштирок этди. Толипов Республикамизда болалар спортига хусусан футболга муҳтарам юртбошимиз томонидан юксак эьтибор қаратилаетгани ва «Қўқон-1912»жамоаси келажакда асосан маҳаллий ешларга ишониши ҳақида гапириб ўтди. Бундай имкониятлардан эса болажонларимиз унумли фойдаланишлари кераклигини уқтирдилар ва турнирни очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг жамоалар қурьа асосида 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларга киришиб кетишди. Дастлабки кунлардаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Марғилон»-«Бағдод»  1:1,  «Қўқон-1912»-«Навбаҳор»  5:1 ,
«Катта-қашқар»- «БЎСМ-2»  6:2  «Бағдод» - «Олимпик»  0:3
«Марғилон»- «Ангрен»  2:1  «Учкўприк» - «Марғилон» 2:2
«Олимпик»- «Ангрен»  2:0  «Қўқон-1912»- «БЎСМ-2» 7:0
«Навбаҳор»- «Катта-қашқар» 2:3  «БЎСМ-2»- «ГФСШМ» 5:1


Кеча эса иштирокчи болажонларни табриклаш учун Катта-қашқар қишлоқ ўйингоҳига  «Қўқон-1912» жамоасининг асосий таркиб футболчилари ва раҳбарлари келишди. Футболчилар ёш укаларига мастер-класс ўтказиб беришди. Сўнгра жамоа аьзолари иккига бўлинган ҳолда  футбол ўйнашди. Бу маҳорат дарслари кичик футболчиларда олам –олам таасурот қолдирди. Болажонлар ўзлари севган футболчилар билан енма-ен бўлганларидан хурсанд бўлдилар.  Тажрибали футболчилар Носир Отақўзиев, Игорь Голбан, Алексей Николаев, Азиз Тўхтабоев, Маъруф Зокиржонов ва дарвозабон Азиз Ашуровнинг ажойиб зарба ва сейвларини  болажонлар қарсаклар билан олқишлаб туришди. Бу учрашув болажонларга олам-олам қувонч бахш этди.

Турнир бугун ва эртага ҳам давом этади. Биз кичик футболчиларнинг барчаларига омад тилаймиз.  


Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика