RU

Последние новости

21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  0 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  1 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  0 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  2 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  13 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  4 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  11 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  7 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5

"Қўқон-1912": Бир киши кам бўлиб "Пахтакор"га ютқаздик Новости

"Қўқон-1912": Бир киши кам бўлиб "Пахтакор"га ютқаздик

Бугун жамоамиз Қибрайда 2017 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг рақиби – мамлакатимизнинг энг номдор клуби “Пахтакор” бўлди.

Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Суҳроб Бердиевнинг бурчакдан оширган тўпини Жалил Кимсанов боши билан Лобанов дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида “Пахтакорчилар” жавоб тўпини киритишди. Игорь Сергеев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва вазиятдан унумли фойдаланди. Ҳисоб 1:1.

Шунингдек, тайм охирида вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолишди. Учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Жалил Кимсановга ҳакам иккинчи сариқ карточкани ва қизил карточкани кўрсатди.

Ўйинда “Шерлар” жанговор таркибда ҳаракат қилишганини таъкидлаш жоиз. “Пахтакор” сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси саналишади. Шу боис вакилларимиз Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнади дейиш ҳам мумкин.

Биринчи таймда деярли Ўзбекистон миллий  терма жамоасига қарши жуда яхши ўйин кўрсатдик.

Тошкентликлар таркибида кўрикда бўлиб турган сербиялик ҳимоячи Марио Маслач асосий таркибда майдонга тушди.

Иккинчи таймда тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқишди. “Пахтакор”нинг иккинчи голига ҳам Сергеев муаллифлик қилди.

“Шерлар” учрашувнинг иккинчи қисмининг ярмида барча футболчиларни алмаштиришди. Бизнинг жамоада ҳам ўзгаришлар бўлди. Дарвоқе, Маъруф Зокиржонов яна жамоага қайтди. Маъруф иккинчи таймда майдонга тушди.

Бугун Иброҳим Раҳимов ва Жавоҳир Сидиқовлар соғлигидаги муаммолар сабабли майдонга тушишмади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, ҳисобни ўзгарита олмадик. Натижада бир киши кам бўлиб “Пахтакор”га кичик ҳисобда ютқаздик.

Назорат учрашуви

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:1)

Бош ҳакам: Жасур Мухторов.

Голлар: Игорь Сергеев – 2 та. – Жалил Кимсанов,

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Марио Маслач, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев.

«Қўқон-1912»: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

Захира: Никита Рибкин, Иқбол Маликжонов, Исмоил Охунжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андрей Сидоров, Маъруф Зокиржонов, Ислом Абдуллаев.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика