RU

Последние новости

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

“Қўқон-1912” байрам тадбирини ўтказди Новости

“Қўқон-1912” байрам тадбирини ўтказди

Теги :  Қўқон-1912
28 декабрь куни Қўқон шаҳрида “Ўрда” ресторанида “Қўқон-1912” жамоаси 2015 йил якунлари ва янги йил муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев, Фарғона вилоят Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе, клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Тадбирда таниқли сўз устаси, актёр Анвар Мирзо бошловчилик қилди. Дастлаб Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев тадбирни очиб бериш учун сўзга чиқди.

– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман, деб сўз бошлади Акрамжон Анорқулович. – Якунига етган футбол мавсуми ҳаяжонга бой бўлди, десам муболаға бўлмайди. Футбол мухлиси сифатида шуни айтишим жоизки, жамоамиз Олий лигадаги биринчи мавсумини ёмон ўтказгани йўқ. Баъзан ғалаба қозонилди, гоҳида мағлубиятга учрадик.

Қўқонлик футбол мухлислари ўта талабчан. Шунинг учун янги мавумда жамоа олдига 6-ўринни олиш вазифасини қўямиз. Бунинг учун “Қўқон-1912” жамоасида барча имкониятлар мавжуд. Янги бош мураббий сифатида иш бошлаган Муроджон Исмоиловга ҳам омад тилайман, деди Акрамжон Абдуллаев.

Клуб вице-президенти Бахтиёржон Толипов ўтган йилги натижалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтгач, мавсум давомида “Қўқон-1912” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.



Айтганча, ОАВ ходимлари ҳам шу куни клуб томонидан тақдирланишди. Хусусан, йил давомида клуб билан ҳамкорлик қилиб келган Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телеканалининг Фарғона вилоятидаги мухбири Беҳзод Жўрабоев, “Футбол Экспресс” ва “Футбол инфо” газетаси таҳририятларига клубнинг “Ташаккурнома”си ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди. Шунингдек, 86 ёшли фахрий журналист Мўйдинжон Йўлдошев ҳам клубнинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. Фархий журналистининг “Қўқон-1912” жамоасига бағишланган шеъри йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Шундан кейин сўз навбати Фарғона вилоят Футбол футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзега берилди. Бир неча йил Қўқонда фаолият олиб борган таниқли мутахассис барчани янги йил билан табриклар экан, қисқача ўтган йилги натижаларни ёдга олиб ўтди. Шунингдек, Тоҳир Кападзе янги мавсум олдидан янги мураббий ва “Қўқон-1912” жамоасига омад тилади.

Тадбир давомида жамоа сардори Азиз Тўхтабоев, мухлислар клуби номидан Қаҳрамонжон Исроиловлар сўз берилди.

Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда тугатди.

Айтганча, энди футболчиларга янги йил муносабати билан қисқача таътил берилди. Иккинчи йиғин 4 январь куни Тошкентда бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика