RU

Последние новости

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  28 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  5 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

“Қўқон-1912” Баҳром Ҳакимовни табриклайди Новости

“Қўқон-1912” Баҳром Ҳакимовни табриклайди

Қўқонлик футбол мутахассиси Баҳром Ҳакимовни танимаган футбол ишқибози бўлмаса керак. Мураббийлик фаолияти давомида ўзидан яхши ном қолдирган Баҳром Мамажонович яқинда 60 ёшини қарши олди.
1992 йили Қўқоннинг “Темирйўлчи” жамоасини бошқарган Ҳакимов кейинчалик МҲСК, “Андижон”, “Насаф”, “Динамо”, “Тўпаланг”, “Шўртан”, “Хоразм”, “Аланга” ва “УзДонгЖу” каби жамоаларида ҳам фаолият олиб борди. Баҳром Мамажонович мураббийлик даврида Қўқондан кўплаб иқтидорли футболчиларни, хусусан Нўъмон Ҳасанов, Рустам Абдуллаев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Мухтор Қурбонов ҳамда Бахтиёр Ашурматов каби ўйинчиларни катта футболда кашф этгани билан ҳамон кўпчиликни ёдида.

Шунингдек Ҳакимов 2000 йили Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” номига сазовор бўлган!

Шу фурсатдан фойдаланиб Баҳром Мамажоновични ушбу қутлуғ кунда биз кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари ва “Қўқон-1912” футбол клуби номидан табриклаймиз!

Юбиляримизга, узоқ-умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз! Баҳром Мамажонович Сизнинг Қўқон футболи равнақи йўлида қилган мехнатларингизни жамоамиз ҳеч қачон унутмайди ва доимо қадрлайди!

Сизга яна бир бор Яратгандан соғлиқ сўраб, келгусида ҳам мана шундай юбилей тўйларингизни нишонлашни ният қиламиз!

“Қўқон-1912” футбол клуби
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика