RU

Последние новости

00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  13 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0 20:01"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди  3 19:39"Динамо" Самарқанд Қозоғистон чемпионати гранди билан баҳсда дуранг қайд этди  1

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди Новости

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди

Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди.

Оливье Арунаа Боннес 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигер мамлакатининг пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади.

Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант B” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган.

2012 йилда эса Бельгиянинг “Брюсел” клубига йўл олиб, у ерда яхши фаолият олиб борган. Бундан ташқари, фаолияти давомида Болгариянинг “Верея”, “Локомотив Пловдив”, “Монтана” клубларида ҳам ўйнаган.

Оливье Арунаа Боннес учун Осиё футболи бегона эмас. Африкалик футболчи сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг “Кванджу (2016-2018) ва “Сеонгнам” (шу кунга қадар) жамоаларида тўп тепган.

Футболчи 2011 йилдан бери Нигер терма жамоаси аъзоси саналади. Оливье Боннес ўз терма жамоасида 13та учрашувда майдонга тушган.



Маълумот учун:
Оливье Арунаа Боннес
Туғилган сана
: 4 февраль 1990 йил
Бўйи: 187 см
Вазни: 73 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
“Нант В” – 2006-2011 (Франция)
“Нант” - 2009-2011 (Франция)
“Лилль В” – 2011-2012 (Франция)
“Брюссель” - 2012-2013 (Бельгия)
“Верея” – 2014-2015 (Болгария)
“Локомотив Пловдив” – 2015 (Болгария)
“Монтана” – 2016 (Болгария)
“Кванджу” - (2016-2018) (Жанубий Корея)
“Сеонгнам” – 2018 - ... (Жанубий Корея)

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика