RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Қўқон-1912": Абдуллоҳ Олимов ва Абдул Азиз Юсупов билан шартнома тузилди Новости

"Қўқон-1912": Абдуллоҳ Олимов ва Абдул Азиз Юсупов билан шартнома тузилди

Маълумки, "Қўқон-1912" 25 январь кунидан эътиборан учинчи йиғинга киришганди.

Машғулотлар Данғара туманидаги ўйингоҳда бўлиб ўтаётган эди. Бугун эса Мурод Исмоилов шогирдлари Фарғона томон йўлга чиқишади. Вакилларимиз эрталаб машғулот ўтказгач, куннинг иккинчи ярмида Фарғонага жўнаб кетишади. Клуб аъзолари “777” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016” мусобақасида иштирок этишади.

Жамоадаги ўзгаришларга келсак, Тошкентдаги йиғинда “Қўқон-1912” таркибига келиб қўшилган Абдул Азиз Юсупов билан икки йиллик шартнома имзоланди. Ушбу ҳужумчи ўтган мавсумда “Оқ-тепа” жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.

Шунингдек, учинчи йиғинда сафимизга қўшилган Абдуллоҳ Олимов билан ҳам икки йиллик битим имзоланди. Ушбу футболчи ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказди.

Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш юз берган. 2015 йили “Қўқон-1912”да фаолият олиб борган ва янги мавсумда ҳам жамоамизда ишлаши кутилган Вадим Шодиматов ўз аризасига биноан клубимиз билан ҳамкорликни тўхтатди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика