RU

Последние новости

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

"Қизилқум": Ёшларимизнинг иродали ғалабаси Новости

"Қизилқум": Ёшларимизнинг иродали ғалабаси

Ёшлар лигасининг 10-турида Муборакдан "Қизилқум" жамоаси ишончли ғалаба билан қайтганди.
Шу боис, бу галги учрашувда кўпчилик навоийлик ёшларнинг муваффақият қозонишига умид билдираётганди.

Аммо "Шўртан"га қарши ўйинни  ёшларимиз бир мунча ишончсиз бошлашди. Аввалига 19-дақиқада ғузорликлар ҳисобни очди. Ҳимоядаги қўпол хатодан унумли фойдаланган  Жамшид Ҳошимов мезбонлар дарвозабонини доғда қолдирди. Сўнгра 28-дақиқада Элёр Интизомов иккинчи маротаба мезбонларни ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур қилди — 0:2.

Шундан сўнг, мезбонлар бир мунча ҳушёр тортишди. Дастлаб 31-дақиқада Руслан Санаев ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Орадан олти дақиқа ўтгач, Жамшид Шоҳназаров дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо бу вазиятда дарвозабон мезбонлар ярим ҳимоячисига нисбатан ўйин қоиадасини бузди. Белгиланган 11 метрлик зарбани Маъруф Тиллаев бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Биринчи бўлим якунланишига саноқли дақиқалар қолганида Севдиёр Ҳамроқуловнинг дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан берган кучли зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди — 3:2.

Танаффусдан сўнг, ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ҳужумкорликка зўр беришган бўлса-да, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. шундай қилиб, "Қизилқум" ёшлари ўзларининг муваффақиятли юришини давом эттирди ва ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

11-тур, 29 май (жума)

"Қизилқум" (Навоий) — "Шўртан" (Ғузор) — 3:2 (3:2)

Навоий шаҳри. "Сўғдиёна" стадиони.

Ҳакамлар: Жасур Мухторов (Тошкент), Евгений Закутилин, Леонид Закутилин, Амаль Султонов (барчаси — Навоийдан).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар:  Жамшид Ҳошимов (19), Элёр Интизомов (28), Руслан Санаев (31), Маъруф Тиллаев (37-пен), Севдиёр Ҳамроқулов (41)

"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин (с), 4. Виктор Григорьев, 8. Севдиёр Ҳамроқулов, 17. Жамшид Шоҳназаров (18. Феруз Бобоқулов, 46), 20. Бобур Жўрақулов, 21. Бобуржон Ўроқов, 23. Маъруф Тиллаев, 29. Феруз Норов (11. Бобур Маъмиров, 46), 30. Руслан Санаев (25. Нуриддин Раҳматуллаев, 76), 44. Ҳусниддин Фазлиддинов, 77. Нодиржон Шаҳобиддинов (15. Сардор Пўлатов, 11, 19. Пётр Батаров, 60).

"ШЎРТАН": 1. Акмал Раҳимов, 4. Мирмуҳсин Сатторов, 5. Йўлчи Файзуллаев, 6. Нурали Падаров (22. Улуғбек Ғофуров, 90+2), 7. Рустам Ҳайдаров, 8. Мурод Ражабов (14. Темур Комилжонов, 90), 11. Фаёз Азимқулов (10. Шаҳзодбек Хурсанов, 46), 16. Элёр Интизомов (17. Ғулом Раҳмонов, 52), 18. Бобур Тўраев (13. Талъат Нуруллаев, 90), 19. Жамшид Ҳошимов (15. Илҳом Абдиев, 90+1), 20. Олимжон Каримов (с).

Огоҳлантиришлар: Элёр Интизомов (25), Олимжон Каримов (33), 20. Бобур Жўрақулов  (77), Феруз Бобоқулов (85), Бобур Ўроқов (90).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика