"Қизилқум" ва "Локомотив" собиқ ҳужумчиси Москва клубига ўтди
30 июл 2021 14:11
Новости
"Қизилқум" ва "Локомотив" собиқ ҳужумчиси Москва клубига ўтди
Миллий футбол лигаси (МФЛ) иштирокчиси Москванинг "Велес" клуби таркибини никарагуалик ҳужумчи Ариагнер Смит билан тўлдирди.
22 ёшли ўйинчи рус жамоасида ижара асосида ўйнайди, битим жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Смитнинг трансфер ҳуқуқи Юрмаланинг "Спартак" клубига тегишли. Ҳужумчи бунга қадар Ўзбекистоннинг "Қизилқум" ва "Локомотив" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Бекободнинг "Металлург" клубини тарк этган ҳимоячи Евгений Макеев ҳам "Велес"га ўтганди.
Похожие новости
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 4
Комментарии