RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  70 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   8 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади Новости

"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади

Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

"27 февраль куни Лига U-21 жамоаси тўп тепадиган майдонларга бефарқ клублар масаласида материал эълон қилган бўлиб, унда "Навбаҳор" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилиши, "Қизилқум" U-21 ва "Хоразм" U-21 жамоалари эса ўз беллашувларини рақиб майдонида ўтказиши баён қилинганди. 

Кейинчалик "Сурхон" клуби Лигага расмий хат йўллаб, "Қизилқум" U-21 жамоасини 9 март куни Термизда қабул қила олмаслигини маълум қилди. Клуб Термизга катта футбол қайтиши режалаштирилаётган Суперлиганинг 2-турига жиддий тайёргарлик кўраётган бўлиб, унга қадар ўз режасини ўзгартиришни истамади. 

Шундан келиб чиқиб, "Қизилқум" U-21 жамоасига “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 5.5-банди иккинчи хатбошиси қўлланилади ва мезбон сифатида унга техник мағлубият ёзилади. 

Маълумот учун, U-21 жамоаси ўз ўйинларини бемалол ўтказа оладиган футбол майдонини тайёрлаш ва уни йил давомида парвариш қилиш қанчага тушиши, шунингдек, ҳар қандай клубнинг хорижлик футболчи ёки хорижий йиғинлар учун қанча маблағ сарфлаётгани Лигага маълум. Биз клубларни ўз ишига профессионал тарзда ёндошишга чақирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика