"Қизилқум": Лазаревич йил охиригача клубдан кетмайди
07 окт 2022 17:15
Новости
"Қизилқум": Лазаревич йил охиригача клубдан кетмайди
Бугун сайтимизда АГМК билан ўйин "Қизилқум" устози Никола Лазаревич учун Навоий клуби бош мураббийи сифатидаги сўнгги учрашуви бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
"Қизилқум" матбуот хизмати хабарга жавобан раддия эълон қилди. Унда шундай дейилади:
"Бугун Сhampionat.asia сайтида "Эшитдик-да" рукни остида "Суперлигада навбатдаги истеъфо юз беради" сарлавҳала хабар эълон қилинди.
Унга кўра, "Қизилқум" жамоасида мураббий ўзгариши эртага АГМК билан бўладиган ўйин жамоа бош мураббийи Никола Лазаревич учун сўнггиси бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилган.
"Қизилқум" ПФК раҳбарияти шуни маълум қиладики, бу борадаги хабарлар асосга эга эмас.
Сербиялик мутахассис жамоа билан йил якунига қадар келишувга эга ва мураббий шартномаси якунига қадар жамода фаолиятини давом эттиради".
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии