"Қизилқум" футболчиси Станиславлевич: "Локомотив" билан ўйиндаги ғалабанинг қадри мавсум охирида билинади"
		
		05 мар 2022 18:01
        Новости	
	 
				 
				"Қизилқум" футболчиси Станиславлевич: "Локомотив" билан ўйиндаги ғалабанинг қадри мавсум охирида билинади"
Олмалиқда "Локомотив" рақиблик қилган ўйинда навоийликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилган Александар Станиславлевич учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи ўринда ғалабани рақибга бермаганимиздан хурсандман. Мавсумнинг бошида жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Ушбу очконинг қадри мавсум охирида билинади. "Локомотив" билан ўйиннинг бошидан қайноқ кураш кечди. Рақибга яхши ўйин учун миннатдорчилик билдираман.
Албатта Ўзбекистон чемпионатидаги дебютимда гол уришим ёқимли. Лекин бу мен учун муҳим аҳамият касб этмайди. Жамоавий натижа ҳамма нарсадан устун саналади. Бир нарсани айтишим керакки, жамоада ички муҳит аъло даражада. Клубга келган пайтимданоқ чиқишиб кетдик. Ўзимни уйимдагидек ҳис қилмоқдаман. Бу омил ўз-ўзидан майдондаги ҳаракатларимизнинг яхшиланишига хизмат қилмоқда",- дейди сербиялик ярим ҳимоячи.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии