RU

Последние новости

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  12 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда Новости

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда

10 июнь куни “Қизилқум” ПФК ташаббуси билан Навоий шаҳрида футбол фахрийлари ўртасида мини футбол турнири уюштирилди.
“Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўйингоҳида ташкил этилган мусобақада “Қизилқум” (фахрийлар), “Кимёгар” (НавоийАзот), “3-автобаза” ҳамда мезбонларнинг “Қизилқум-БЎФМ” жамоалари ғолиблик учун майдонга тушдилар.

Чинакам спорт байрами тусини олган мусобақада бош соврин “Қизилқум” ПФК вакилларига насиб этди. Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни “Кимёгар” ва “3-автобаза” жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва совринлар топширилди.

Эътиборлиси, мусобақа ташкилотчилар томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан турли йилларда Навоий футболи тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшган йигирма нафардан зиёд фахрийларга махсус қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

—Ажойиб тадбирни ташкил қилгани учун “Қизилқум” ПФК маъмуриятиuf ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди футбол фахрийси Павел Архипов. — Турнир баҳонасида анчадан бери кўришмай юрган ҳамкасблар ва бошқа дўстлар билан яна дийдорлашдик. Ўз вақтида бирга тўп тепган, биргаликда фаолият кўрсатган марҳум дўстларимизни эсладик. Муҳими, эътибордан бошимиз кўкка етди.

Тадбир якунида турнир қатнашчилари ва фахрийлар ўзига хос байрам дастурхонига таклиф қилиндилар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика